Автомат латуни (жези) – қўрғошинланган латун. Қўрғошин латуннинг автомат станокларда кесиб ишланиш хоссасини яхшилайди (номи шундан). Маркаси – ЛС59-1, Л ҳарфи латунни, С ҳарфи қўрғошинни, 59 сони миснинг, 1 рақами эса қўрғошиннинг фоизда ифодаланган ўртача миқдорини билдиради. Автомат латунининг кимёвий таркиби: мис 57–60%, қўрғошин – 0,8–30%, бошқа қўшилмаларнинг умумий миқдори 0,75% гача. Автомат латуни чивиклар, ленталар, полосалар ва листлар тарзида ишлаб чиқарилади; булардан болтлар, гайкалар, соат деталлари ва бошқа ишлаб чиқарилади. Автомат латунининг техник хоссалари таркиби ва ҳолатига боғлиқ бўлади; моустаҳкамлик чегараси 300-600 Мн/м2 (30–60 кг/мм2, нисбий узайиши – 2–50%.Тўрахонов А. С, Металлшунослик ва термик ишлаш.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил