Автомат шлагбаум – темир йўлнинг автомашина, трактор ва от-аравалар кесиб ўтадиган жойларида қатнов хавфсизлигини та’минлаш учун ишлатиладиган қурилма. Транспорт ўтадиган жойнинг ҳар икки томонига темир йўл изидан камида 10 м нарига ўрнатилади. Қуйидаги қисмлардан иборат: мачта (минора), тўсин, тўсинни ҳаракатга келтирувчи механизм, сигнал чироклари, овоз сигнали, йўл кўрсаткич тахтачалар, посанги. Поезд транспорт ўтадиган жойга 126 яқинлашганда Автомат шлагбаум ўз-ўзидан ишлайди ва йўлни беркитади, поезд ма’лум масо-фага узоқлашгандан кейин йўлни очади (яна қаранг Шлагбаум).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил