Avtomatik nazorat
Автоматик назорат – автоматик хабарлаш, ўлчаш ва ростлаш асбо-блари ёрдамида турли ишлаб чиқариш жараёнларини одам иштирокисиз тартибга солиб туриш ва қайд қилиб бориш. Автоматик назорат технологик жараён параметрлари (қийматлари)нинг ўзгаришига биноан машина ва аппаратларнинг бошқариш ва тартибга солиш органларига тез ва аниқ та’сир этишини та’минловчи асосий воситалардан бири. Автоматик назоратда ўлчаш асбоблари назорат қилинаётган параметрларнинг қийматларини диаграммаларга ёзиб боради ёки технология жараёнини тартибга солувчи, деталларни сараловчи ва бошқа мосламаларга та’сир этади. Бунга дифференсиал ўлчаш усули, ўрнини қоплаб ўлчаш усули, кўприксимон ўлчаш усули ва нол ўлчаш усулини қўллаб эришилади. Бу усулларнинг ҳаммаси ўлчаш жараёнини пневматик (ҳаво) ёки электрик автоматлаштиришга имкон беради.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |