Автоматик пайвандлаш, автоматик электр ёйли пайвандлаш – асосий жараёнлари механизациялашган электр ёйли пайвандлаш. Бунда электродни ёйга яқинлаштириш, ёйни пайвандлаш чизиги бўйлаб суриб туриш ишлари одам иштирокисиз бажарилади. Автоматик пайвандлашда электр ёйда суюқланадиган электродсим ишлатилади. Суюқланмайдиган волфрам электрод билан Автоматик пайвандлаш усули ҳам мавжуд, яхлит электрод ўрнига ичига темир кукуни, легирловчи ва флюс ҳосил қилувчи аралашмалар тўлдирилган найчадан иборат электродлардан ҳам фойдаланилади. Автоматик пайвандлаш флюс ва ҳимоя газлари остида амалга оширилади. Агар электродни ёйга яқинлаштириш жараёнини механизаци-ялаштириб, ёйни суриб туриш жараёни қўлда бажарилса, бундай Автоматик пайвандлаш ярим автоматик пайвандлаш деб аталади. Автоматик пайвандлаш пайвандлаш каллаги ва пайвандлаш трактори ёрдамида бажарилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил