Автоматик ростлагич – бирон бир об’эктнинг иш маромини (мас, станокнинг тезлигини) автоматик тарзда ростлаб турадиган қурилма. Автоматик ростлагич об’эктга ва ростловчи органга уланади. У қуйидаги қисмлардан иборат: 1) қабул қилувчи орган; ростланувчи параметр миқдорининг ўзгаришини сезади; 2) оралиқ звено; қабул қилувчи қисм ҳаракатини кучайтириб ёки ўзгартириб, ма’лум қонуният асосида ижро этувчи органга узатади; 3) ижро этувчи орган; ростловчи органга та’сир этади. Ростланувчи параметрга қараб босимни, температурани, намликни, тезликни, кучланишни, частота ва бошқаларни ростловчи Автоматик ростлагичлар бўлади. Ижро этувчи органининг ҳаракатланиш усулига қараб Автоматик ростлагич механик (шу жум-ладан, гидравлик, пневматик) ва электр хилларга ажралади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил