Автоматик ростлаш – машиналар, аппаратлар ва қурилмаларни одам иштирокисиз бошқариб туриш. Автоматик ростлаш учун ускунанинг ўзига ёки унинг ташқарисига ростлагич ўрнатилади. Ростланувчи миқдор ростлагич ёрдамида олдиндан берилган қиймат атрофида ушлаб турилади (қаранг: Автоматик ростлагич). Автоматик ростлаш техникада қадимдан ма’лум. И. П. Ползунов ва Ж. Уатт ростлагичлари бунга мисол бўла олади.

Яна қаранг

• Автоматик бошқариш назарияси

•Автоматлаштириш

•Автоматлаштириш техника воситалари

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил