Avtomatizm
Автоматизм – 1) психологияда – инсоннинг онг назоратисиз бажара-диган ҳаракатлари. Автоматизм бирламчи ва иккиламчи бўлади. Нафас олиш, йўталиш, акса уриш каби ўз-ўзидан бўладиган ҳаракатлар бирламчи Автоматизмдир. Иккиламчи автоматизм даставвал онгли ва мунтазам ҳаракатларни машқ қилиб такрорлаш натижасида пайдо бўлади (масалан, юриш). Автоматизм малака ва одатларни яратади. 2) физиологияда – орган ёки айрим ҳужайраларнинг ташқи сабабларга боғланмай ритмик, даврий ёки но-даврий ишлаш қобилияти (ҳатто организмдан ажратиб олинган юрак ва ичак қовузлоғининг қисқариши, ба’зи эпителий ҳужайралари "киприклари"нинг ҳилпиллаши, ўсимлик ҳужайраларидаги протоплазма ҳаракати ва ҳоказо).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |