Автомиксис, аутомиксис (авто ... ва юн. михис – сурилиш, қўшилиш) – бир индивидга мансуб жинсий ҳужайралар (гаметалар)нинг қўшилиши, ўзидан уруғланиши. Бир ҳужайрали ҳайвонлар, кўпгина замбуруғлар ва қисман диатом сувўтлар орасида кенг тарқалган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил