Avtomobil dvigateli
Автомобил двигатели – автомобилни ҳаракатга келтирувчи қурилма. Автомобил двигатели 2,3,4 ва ундан ортиқ силиндрли бўлиб, улар бир қатор ёки "В" тартибида жойлаштирилади. Замонавий автомобиллардан энг кенг тарқалгани поршенли ички ёнув двигатели. Иш жараёни бўйича икки тактли двигател ва тўрт тактли двигателларга, ёнилғининг алангаланиши бўйича учқундан алангаланадиган карбюраторли двигателларга ва двигател силиндрларида ёнилғи ўз-ўзидан алангаланадиган дизел двигателларига бўлинади. Карбюраторли Автомобил двигателида карбюраторда тайёрланадиган бензин буғлари билан ҳаво аралашмасидан иборат ёнилғи аралашмаси силиндрларга узатилади. Дизел двигателларида силиндрларда қисилган ҳавога юқори босимда дизел ёнилғиси пуркалади. Замонавий Автомобил двигатели силиндрлар блоки, криво-шип-шатунли механизм, газ тақсимлаш механизми, совитиш тизими, мойлаш тизими, та’минлаш тизими (карбюраторли двигателда ёнувчи аралашма тайёрлаб, уни силиндрларга киритади, дизелларда эса силиндр ичига ёнилғини пуркайди), ўт олдириш тизими (карбюраторли дви-гателда)дан иборат. Замонавий енгил автомобилларнинг двигатели қуввати 15 – 310 кВт гача, юк автомобиллариники 220 кВт гача бўлади. Булардан ташқари роторли-поршенли, газ-турбинали двига-теллар ҳам ишлатилади[1].
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
- ↑ Дунёдаги энг кучли моторлар, 2021-03-31да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2021-07-21