Автоном округ — давлат автономиясининг (вилоят, маъмурий, миллий, ҳудудий автономиянинг) бир тури.

Бундай автоном бирликлар масалан, Россияда дастлаб миллий округлар деб аталган, 1977 йилгача олимлар ўртасида миллий округлар автономиянинг шакли ҳисобланадими ёки улар маъмурий-ҳудудий бирликларнинг турларидан бирими деган мавзуда баҳслар бўлган. Автонон округлар РФ Шимолида ва Шимоли-шарқида тузилган. Ҳудудининг катталиги ва аҳолисининг умумий сонида туб аҳоли салмоғининг нисбатан озлиги уларга хос хусусиятдир. Автоном оккруг ўз қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қабул қилиш ҳуқуқига эга. У ўзининг қонун чиқарувчи (вакиллик) ва ижро этувчи органларини мустақил равишда тузади, Автоном округ ҳудудида маҳаллий ўзини ўзи бошқариш тизимини белгилайди. Бошқа суб’эктларда бўлгани сингари Автоном округнинг ўз мулки бор (бу давлат мулкининг бир қисмидир), у ўз бюджетини мустақил равишда қабул қилади, федерал қонунга мувофиқ солиқлар ва йиғимларнинг муайян турларини белгилаб қўйиши мумкин.