Avtopoliploidiya
Автополиплоидия, аутополиплоидия (авто ва полиплоидия) – бир турга мансуб ўсимликлар, камдан-кам ҳолларда ҳайвонлар ҳужайраларида хромосомалар тўплами сонининг бир неча марта кўпайишидан иборат ирсий ўзгариш. Автополиплоидия ўсимликлар ва ҳайвонлар онтогенезида, шунингдек ўсимликлар филогенезида, ҳайвонлар партеногенезида муҳим аҳамият касб этади. Сунъий йўл билан (юқори температура, нурлантириш, кимёвий бирикмалар таъсирида) пайдо қилинган Автополиплоидия орқали гречиха, жавдари, қанд лавлаги ва бошқаларнинг янги навлари олинган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |