Avtoradiografiya
Авторадиография, ауторадиография, радиоавтография– бирор обектда радиоактив моддаларнинг қандай тақсимланишини ўрганиш усули. Авторадиографияда текшириладиган обект юзига радиоактив моддаларнинг нурларини сезадиган фотоэмулсия берилади; обектдаги радиоактив моддалар доим нур чиқариб тургани учун фотоэмулсияни қорайтиради, гўё ўзини-ўзи суратга туширади (усулнинг номи ҳам шундан). Обектга фотоэмулсия беришнинг бир неча йўли бор: фотоэмулсияни суюлтириб, намуна юзига қуйиш ёки намуна сиртини силлиқлаб, унга фотопластинка бостириб қўйиш мумкин. Радиоактив моддаларнинг қандай тақсимлангани тўғрисида бир фикрга келиш учун фотоэмулсиянинг қанчалик қорайгани эталонга солиштириб кўрилади ёки фотоэмулсияга тушган нур излари оптик, электрон микроскопларда саналади. Радиоактив моддаларнинг намунада тақсимланишини кўрсатадиган фото-график тасвир авторадиограмма ёки радиоавтограмма деб аталади. Авторадиография физика ва техникада, биология ва тиббиётда кенг қўлланади. Авторадиография усули ҳар хил рудаларда радиоактив элементлар бор ёки йўқлигини, тоғ жинслари, металл қотишмаларида бу элементлар қандай тақсимланишини, табиий радиоактив элементларнинг тана тўқималарида қандай тарқалишини би-либ олишга ёрдам беради. Радиоактив изотоплар билан нишонланган бирикмаларни организмга юбориш ва тўқима ҳамда ҳужайраларни кейин авторадиография усули билан текшириш тегишли жараёнларнинг қайси ҳужайралар ёки ҳужайра тузилмаларида бўлиб ўтишини, бирор хил моддаларнинг қандай тузилмаларга жо бўлишини аниқлашга имкон беради ва ҳоказо (қаранг Ради-ография).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |