Avtoritet
АВТОРИТЕТ (лот. ауторитас – ҳокимият) – якка шахс ёки бир гуруҳ шахсларни куч ишлатмай, зо’равонликсиз о’з иродасига мос фикрлаш ёки ишлашга ё’налтиришни англатадиган тушунча. Кенг маънода бир шахс ёки ташкилотнинг ҳаётда ёки жамамиятдаги норасмий таъсири (мас., тарбия, илм-фан, санъат, маданиятт соҳаларида); тор маънода эса, муайян қонун ва қарорларни амалга оширишнинг бир турини билдиради. Ко’п ҳолларда А. қонун-қоида ёки ижт-й меъёрларнинг Ко’пчилик тарафидан тан олинганини англатади. А.нинг мавжудлиги ҳаётда учрайдиган муаммоларни ҳал іилишнинг мураккаблиги билан боІлиі. Бу борада А. эгасининг фикр-мулоҳазалари, ноёб истеъдоди ва салоҳиятига бо’лган ишонч муҳим аҳамият касб этади. А. ишлаб чиіаришда, сиёсат ва б. ижт-й жабҳаларда алоҳида индивидлар ҳамда мансабдор шахсларнинг обро’-эътибори, уларнинг раҳбарлигида эришилган ютуілар билан белгиланади. А.га эга бо’лган шахс о’зи іарор іабул іилиб, унинг ижросини о’зи назорат іилади, бу жараённинг іандай ва іайси жабҳада амалга ошиши жам-тнинг тарихий ривожига ҳам боІлиі бо’лади. Инг. файласуфи Т.Гоббс «Суверен А.» асарида «...жам-тни анархиядан саілаш, ҳаммани ҳаммага іарши курашишдан іутіаришнинг ягона чораси А.дир» деган эди. ХИХ а. анархистлари эса, ҳар іандай индивиднинг эркинлиги ва шахс эгоизмини А. Ко’риниши сифатида эътироф этган. Немис социологи М.Вебер томонидан яратилган «А.нинг формал типологияси» Іоясига Ко’ра, А. ҳокимиятга эришишда аниі бир іоидаларга риоя іилиш ва уларни іо’ллаш чегарасини белгилайди. Шу билан бирга, унинг фикрича, А. т.си бирон-бир даҳо инсон шахсияти билан боІлиі. Шу маънода, А. фаіат авлиёлар, атоіли шахслар, мутафаккирлар ва сиёсий доҳийларга хос фазилатдир. О’оз. замон фал.сида а. то’Ірисида хилма-хил іарашлар мавжуд бо’либ, уларда асосан инсон, унинг обро’эътибори, гоҳида эса баъзи шахсларга хос бо’лган, бошқаларда учрамайдиган хус-ятларини улуІлаш ёки мутлаілаштириш (суперинсон Іояси) каби масалаларга алоҳида эътибор іаратилади.
Манбалар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |