Аутас жанги (арабча: سرية أوطاس‎‎)[1] – мусулмон кучлари иштирок этган илк жанг. 630-йил Ҳунайн жангидан кейин, Тоиф қамалидан бироз аввал Аутасда содир бўлган. Муҳаммад Аутасга қабилалар иттифоқига қарши 12 000 нафар жангчи билан юриш қилиш учун келганида Уларга қарши пистирма қўйилган ва рақиб томон мусулмонларга қарата ўқ ёғдирган[2]. Бироқ шунга қарамай, ушбу жангда мусулмонлар ғалаба қозонишган.

Автос жанги
Саналар 630-йил, декабр
Уруш ери Аутас
Натижа Мусулмонлар ғалаба қозонишган
Қўмондонлар
Муҳаммад
Али ибн Абу Толиб
Абу Мусо ал-Ашъари
Номаълум
Кучлар
5 000 Номаълум

Тарихи

Муҳаммадга душман бўлган тоғ қабилалари унга ҳужум қилиш учун иттифоқ тузганлар.

Иттифоқ Сақифлар, Ҳавозинлар, Жошимийлар, Саадийлар ва бошқа бир қанча тоғлик қабилалардан иборат эди. Ислом анъаналарига кўра, Муҳаммаднинг болалиги Бану Саъд водийсида ўтган ва у ерда фаришта томонидан покланган[3].

Сақифлар Аллоҳга сиғинадиган мушриклар эди. Улар Тоифнинг маҳсулдор ҳудудини назорат қилганлар, шунингдек, Муҳаммад Исломни биринчи марта тарғиб қилаётган пайтда Тоифда уни тошбўрон қилиб, жамоат майдонидан қувиб чиқарган қабила эди.

Жанг

Муҳаммад 12 000 киши билан Аутасга боради. Мусулмон қўшини Ҳунайн водийсидан ўтаётганда бир гуруҳ душман қабилалар уларни ўққа тутади.

Кутилмаган ҳужумдан ваҳимага тушган жангчиларнинг деярли барчаси қочиб кетади. Муҳаммаднинг ёнида эса фақатгина тўққиз киши қолади. Бироз вақт ўтгач, мусулмон жангчилари яна қайта тўпланиб, Муҳаммаднинг атрофида жам бўлишади. Кейин улар Аутасга юриш қилишади, тўқнашувдан сўнг иттифоқчи қабилалар мағлубиятга учрайди ва мусулмонлар катта миқдордаги уруш ўлжаларини қўлга киритадилар[1][4].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Ашраф, Шаҳид (15 Жуне 2005), Энcйcлопаэдиа Оф Ҳолй Пропҳет Анд Cомпанион (Сет Оф 15 Волс.), Анмол Публиcатионс Пвт Лтд., 31-бет, ИСБН 978-81-261-1940-0 Паге 31 ин wҳич волуме?
  2. ↑ „Виcторй“.
  3. ↑ Ирвинг, Wашингтон (Фебруарй 21, 2008), Ливес оф Маҳомет анд ҳис суccессорс, Кессингер Публишинг, ЛЛC, 111–113-бет, ИСБН 978-0548883037. Ноте: А Фулл версион оф тҳис боок ис аваилабле фреэ он Гоогле боокс
  4. ↑ „wитнесс-пионеэр.орг“. www.wитнесс-пионеэр.орг. 2010-йил 17-июлда асл нусхадан архивланган.