Автоштурман – мустақил аэро-навигация қурилмаси. А. самолёт йўлини ҳаритага чизиб боради. Самолётнинг учиш йўналишини махсус тизимли дис-тансион компас кўрсатиб туради. Само-лётнинг ҳавога нисбатан тезлиги ҳақиқий ҳаво кўрсаткичидан қайд қилувчи мосла-мага узатилади. Шамолнинг йўналиши ва тезлигига оид тузатма киритилса, А. самолётнинг йўлини ерга нисбатан, ту-затма киритилмаса, ҳавога нисбатан қайд қилиб боради ёки кўрсатади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил