Автотебранишлар – бирор ти-зимда ташқи та’сир иштирокисиз юзага келадиган сўнмас тебранишлар. Бунда те-бранишлар амплитудаси ва даври шу ти-зимнинг ўз хусусиятлари билан аниқланади. А. шу хусусияти билан амплитудаси ва дав-ри ташқи та’сирга боғлиқ бўлган мажбу-рий тебранишлардан фарқ қилади. А. ву-жудга келадиган тизимлар автотебранма тизимлар дейилади. Кўпчилик ҳолларда автотебранма тизимлар 3 асосий эле-мент: тебранма тизим, тебранишларни сўндирмаслик учун энергия манбаи ва манбадан тебранма тизимга энергия уза-тилишини бошқарувчи қурилмадан таш-кил топади. Мас, соатларда бу 3 элемент – маятник, сиқилган спирал пружина ва анкерли механизмдир. А.га спирал пружина энергияси ёки кўтарилган юк энергияси ҳисобига ишлайдиган соатлар маятнигининг тебраниши, лампали гене-ратордаги электр токи тебранишлари ва бошқа мисол бўла олади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил