Avtotomiya
Автотомия, аутотомия (авто... ва юн. томе – кесиб ташлаш) – бир қанча ҳайвонларда купли қўзғалиш та’сирида, масалан, йиртқич ҳайвон чангалига тушиб қолганида оёқпари, думи ёки танасининг бошқа қисмларнинг беихтиёр узиб ташлаши. Автотомия кўпчилик умуртқасиз ҳайвонлар учун хос: айрим гидроид полиплар ва актиниялар – пайпаслагичларини, немертинлар ва ҳалқали чувалчанглар – танасининг кейинги қисмини, нинатерилилар – нурларини, моллюскалар – сифонларини, қисқичбақасимонлар – қисқичлари ва оёқларини узиб ташлайди. Умуртқалилар орасида Автотомия ҳимоя реаксияси бўлиб, нерв системасининг рефлекторлик жараёни ҳисобланади. Масалан, калтакесакларда Автотомия думининг кўндаланг тоғай пластинка жойлашган қисмидаги мускулларнинг кучли ва тез қисқариши туфайли узиб ташланишидан иборат. Автотомияда одатда тананинг узиб ташланган қисми қайта тикланади (қаранг Регенерация).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |