Автоулагич – темир йўл состави (локомотивлар, вагонлар ва ҳоказо)ни одам иштирокисиз улайдиган мослама. Автоулагич ҳаракатланувчи составларнинг бир-бирига яқинлашиш ёки урилиш кучи та’сирида уларни ўз-ўзидан улайди. Вагонларни бир-биридан ажратишда эса одам иштирок этади: ажратиш мосламасини ишга туширади. Автоулагич дан фойдаланиш туфайли вагонларни улаш, манёвр ишлари тезлашади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил