Avuarlar
Авуарлар (франс. авоир – мулк) – 1) банкнинг тўловлар тўланадиган ва мажбуриятлар қопланадиган маблағлари (чек, вексел, пул ўтказмалари, аккре-дитивлар, қимматбаҳо қоғозлар, олтин, чет эл валютасидаги пул воситалари); 2) банкларнинг хорижий мамлакат банкларида сақланаётган чет эл валютасидаги маблағлари. Бундай маблағлар одатда хорижий А. деб аталади ва маблағ жой-лаштирилган мамлакат юрисдиксиясига бўйсунади; 3) хусусий шахс ва ташкилотларнинг банклардаги омонатлари.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |