Аввакумовка — Россиянинг Приморе ўлкасидаги дарё. У Фурмановка (1972-йилгача Тадагоу)[1] ва Казаковская (Син-Квандагоу)[2] дарёлари қўшилишидан ҳосил бўлиб, жануби-шарқий йўналишда оқади, фақат бир жойда жанубга бурилиб, кейин эса тўғриланиб, аввалги йўналишига қайтади, ва шу йўналишда оқиб Япон денгизининг „Олга“ кўрфазига қуйилади.

1857-йилда рус кўчманчилари томонидан Санкт-Олга кўрфазини кашф этган архимандрит Аввакум (Честнй) шарафига номланган[3]. Дарёнинг хитойча номи „Вай-Фудзин“ бўлиб, рус кўчманчилари бу номдан фойдаланмаган[3] , бу Россия ва Хитой чегарасида жойлашган.

Тавсиф

Дарёнинг узунлиги — 67 км, дренаж ҳавзасининг майдони — 3170 км², дарёнинг қуйилиш кенглиги 770 м, Унинг Василковка дарёсигача қадар кенглиги 20–25 м, чуқурлиги 0,4–0,8 метрни ташкил этади. 1937-1985-йиллар оралиғидаги кузатувларга кўра, Ветка қишлоғи ҳудудида ўртача сув сарфи 16 м³/с ни ташкил қилади[4].

Ёз мавсумида узоқ муддатли сурункали ёмғирлар туфайли сув тошқинлари тез-тез содир бўлади.

Аввакумовка дарёсининг қуйилиши ва Олга кўрфази сунъий йўлдош фотосуратида.

Вай-Фудзин водийсининг қуйи оқими табиати жуда чиройли. Ўнг томондаги қоялар ажойиб шаклларга эга ва одам, қаср, миноралар ва бошқага ўхшайди. Чап томонда тошли тупроқлардан ҳосил бўлган баланд иккиқатли террасалар чўзилиб, шимолда тоққа қўшилиб кетади. .

Аввакумовка дарёси табиатни муҳофаза қилиш мақомига эга, ёзда сим, кузда — кета балиқлари увилдириқ қўйиш учун сузиб келади. Кичик ҳажмдаги ички ёнув двигателлари билан жиҳозланган кичик қайиқлар ҳаракатланиши тақиқланади (фақат балиқчилик инспексиясининг браконерларни тақиб қилиши истисно).

Асосий ирмоқлари

(масофада)

Галерея

Манбалар

  1. ↑ „Постановление Совета Министров РСФСР от 29 декабря 1972 г. Н 753“ (ру). www.либусср.ру. 2013-йил 3-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 24-апрел.
  2. ↑ В дебрях Уссурийского края..
  3. ↑ 3,0 3,1 Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед авк
  4. ↑ „Аввакумовка ат Ветка“ (деадлинк). УНЕСCО: Wатер ресоурcес. 2013-йил 20-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 19-апрел.

Адабиёт

  • Арсеньев В. К.. В дебрях Уссурийского края, 100000 экз, М.: Московский рабочий, 1956.