Axaggar
Ахаггар – Саҳрои Кабир марказий қисмидаги (Жазоир жан.) кенг тоғлик. Асосан кембрийдан олдинги кристалли сланецлардан таркиб топган, усти текис ва зинапоясимон тизмалардан иборат. Учламчи давр охири ва тўртламчи давр бошида тоғлик кўтарилиб ёрилган, вулканлар отилиб чиққан. Ахаггарнинг энг баланд нуқгаси Тахат тог`и – 3005 м. Иқлими тоғ-чўл иқлими. Ёғин йилига 100 мм атрофида. Ахаггарда бир қанча водийлар бор, уларда ер ости сувлари юза. Баъзи жойларида алоҳида ўсган дарахт ва дарахтзорлар (кипарис, мирта, палма, акасия) учрайди. Аҳоли чорвачилик (1500 м баландликкача), қисман деҳқончилик билан шуғулланади (Буг`дой, Дуккаклилар, Помидор). Платина, Олмос, Никел ва Мис конлари топилган[1].
Галерия
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |