Axal shartnomasi

Ахал шартномаси ― 1881-йил 21-сентабрда Россия империяси билан Форсия ўртасида имзоланган шартнома бўлиб, унга кўра Туркманистон Россия империяси тасарруфига ўтган[1].
Тарихи
ХИХ-аср охирига келиб Россия империяси ўз олдига Ўрта Осиёга инглиз экспансиясининг олдини олиш вазифасини қўйди. Бунинг учун Туркистонни босиб олиш керак эди. Бу ҳолда Каспий денгизининг деярли бутун ҳавзаси Россия назорати остида бўлар эди[2]. Ахалтекин экспедицияси ва генерал Скобелев Гок-Тепани эгаллаб олгандан сўнг, Форс ҳукмдори Носириддиншоҳ ўзининг ташқи ишлар вазири Мирза Саидхон Ансорийни Иван Зиновев билан учрашиб Марказий Осиёда Россия ва Форс ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш учун юборди.
Бу шартномага кўра, Форсия Ўрта Осиёга таъсирини йўқотиб, Туркистон ва Мовароуннаҳрга даъво қилишдан тўхтади. Бу шартномага кўра, 1884-йилдан Марв, Сарахс, Ашхобод ва унинг атрофидаги туманлар Россия назоратига ўтди. Шунингдек, ушбу шартнома Атрек дарёсини Россия ва Форс ўртасидаги янги чегара сифатида белгилади. Россия империясига қўшилгандан кейин Туркманистон ҳудудлари Закаспий минтақаси деб аталди.
Манбалар
- ↑ Чаҳряр Адле. Ҳисторй оф Cивилизатионс оф Cентрал Асиа: Тоwардс тҳе cонтемпорарй период : фром тҳе мид-нинетеэнтҳ то тҳе энд оф тҳе тwентиэтҳ cентурй. УНЕСCО, 2005-01-01. ИСБН 978-92-3-103985-0.
- ↑ Боэвая летопис русского флота., Воэнноэ издателство министерства вооруженних сил СССР, 1948, С. 260, 492
Адабиётлар
- Ахал-текинскиэ экспедиции // Воэнная энсиклопедия : [в 18 т.] / под ред. В. Ф. Новицкого … [и др.]. — СПб. ; [М.] : Тип. т-ва И. Д. Ситина, 1911—1915.