Axal viloyati
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Ахал вилояти (собиқ Ашхобод вилояти) – Туркманистон таркибидаги вилоят. 1973-йил 27-декабрда ташкил этилган. Майдони 95,4 минг км². Аҳолиси 875 минг кишидан зиёд (1997; Ашхобод шаҳри аҳолисисиз), асосан туркманлар, шунингдек руслар, ўзбеклар, украинлар, ба-лужлар ва бошқа яшайди. Шаҳарликлар 62%. Ахал вилоятида 9 туман, 3 шаҳар ва 13 шаҳарча бор. Маркази – Ашхобод шаҳри Вилоятнинг каттагина қисмини Қорақум (ҳудудининг 90%дан зиёди) эгаллаган, жанубида Копетдоғ тоғлари жойлашган. Фойдали қазилмалари: табиий газ (Марказий Қорақум газли раёни) ва минерал қурилиш материаллари (семент хом ашёси, оҳактош, қумоқ, доломит, қурилиш қуми ва тош). Иқдими кескин континентал. Январнинг ўртача температураси – 0,2°, июлники 30,9°. Йилига 140 мм дан (Қорақумда) 250 мм гача (Копетдоғ тоғларида) ёғин ёғади. Асосий дарёси – Тажан, шунингдек суғоришда фойдаланиладиган кичик сойлар бор. Вилоят ҳудудидан Қорақум каналў ўтади. 6 сув омбори қурилган; энг йириклари: 1-Тажан, 2-Тажан, Хор-Хор ва Копетдоғ. Сур тупроқ, тақирсимон, ўтлоқ ва чўл қумлоқ тупроқлар тарқалган. Бу-та-эфемер ўсимликлари ўсади. Ўрмонлар вилоят ҳудудининг 0,04% ни эгаллайди (асосан Копетдоғ тоғларида ва Тажан дарёси водийсида).Ахал вилоятида ишлов берувчи саноат, сабза-вотчилик, полизчилик ва токчилик етакчи ўринда. Энергетикаси Мари ГРЕС ва Бузмайин ГРЕСдан келадиган энергия ва табиий газда ишлайди. Саноатининг асосий тармоғи – енгил саноат (пахта тозалаш ва ип газлама). Поябзал, тикувчилик, гилам тўқиш, ипак йигирув ва трикотаж фабрикалари бор. Озиқ-овқат ва қурилиш материаллари саноати (ғишт, семент, темир-бетон буюмлар, шиша ва бошқа ишлаб чиқариш), машинасозлик (шу жумладан нефт ва электротехника) ва металл-созлик ривожланган. Асосий саноат марказлари – Ашхобод, Тажан, Бузмайин.Ахал вилояти пахта, сабзавот, полиз экинлари, узум етиштириш ва боғдорчиликка ихтисослашган. Чорвачиликда сут-гўшт етиштирилади. Қорамол, қўй, эчки, туя, йилқи боқилади. Ахал вилояти ҳудудидан Ўрта 811Осиё темир йўл ўтган, автомобил йўллари бор. Ашхободда аэропорт мавжуд.
Аҳал вилояти Аҳал wелаýатй | |
|---|---|
| вилоят | |
| 38°30′0″Н 59°0′0″Э / 38.50000°Н 59.00000°Э | |
| Мамлакат | Туркманистон |
| Асос солинган | 1922 |
| Майдон | [cонверт: инвалид нумбер] |
| Расмий тил(лар)и | Туркман тили |
| Аҳолиси | 939 700 |
| Зичлиги | 9,67 киши/км2 |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
|
| |
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Туркманистон вилоятлари | ||
|---|---|---|
|
Ахал вилояти | Болқон вилояти | Тошўғуз вилояти | Лебап вилояти | Мари вилояти | | ||
|
Вилоятларни бошқарувчи шаҳар - Ашхобод | ||