Axbor Imomxoʻjayev
Андоза:Овозли Википедия Ахбор Рустамович Имомхўжаев (Ахбор Рустамович Имомхўжаев, 1936-йил 19-феврал, Тошкент — 2022-йил 30-май, Тошкент) — ўзбек спорт шарҳловчиси, республика тоифасидаги футбол ҳаками ва педагог. Ўзбек спорт шарҳловчилари мактабининг асосчиси.
| Ахбор Рустамович Имомхўжаев | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
19-феврал 1936-йил |
| Вафоти |
30-май 2022-йил (86 ёшда) Тошкент |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими | Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети |
| Касби | спорт журналисти, футбол ҳаками, педагог |
| Фаолият йиллари | 1963—2001 |
| Миллати | Ўзбек |
| Дини | Ислом, Ҳанафийлик мазҳабида |
| Болалари | 5 нафар фарзанди бор |
| Мукофотлари |
|
Фаолиятининг дастлабки йилларида мактабларда жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлаган. Кейинчалик ҳакам, шарҳловчи ва спорт журналисти бўлган.
Ўзбекистон футбол федерацияси ҳакамлар қўмитасига раҳбарлик қилган.
„Шуҳрат“ медали, „Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси“ фахрий унвони билан тақдирланган. „Турон“ Фанлар академиясининг академиги ва Ўзбекистон журналистларининг „Олтин қалам“ Миллий мукофоти лауреати.
Ўзбек футболи ҳақида бир қанча китоблар муаллифи. Унинг „Футбол — қувончим, дардим, фахрим“, „Мафтунингман, футбол“, „Аср футболидаги асл қадрдонларим“ номли китоблари нашр этилган.
Биографияси
Болалиги ва таълим
1936-йил 19-февралда Тошкент шаҳрида туғилган. Эшонгузар қишлоғининг Каттабоғ кўчасидаги 45-мактабда ўқиган[1][2].
1954—1956-йилларда Тошкент вилояти педагогика институтида таҳсил олган. 1956—1957-йилларда Мирзачўл туманидаги 13-мактабда жисмоний тарбия ўқитувчиси. 1957-йилда Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги мактабда ҳам ишлаган. Кейинчалик Пахтакор спорт жамиятига таклиф қилинди[3][4]. 1963-йилда Жисмоний тарбия институтининг футбол факултетини имтиёзли диплом билан тугатган. Бу олийгоҳда Геннадий Красницкий, Владимир Штерн, Ҳамид Раҳматуллаев, Мақсуд Шарипов каби футболчилар билан таҳсил олди[5][6].
Журналист, ҳакам ва педагог сифатидаги фаолияти
Институтдан сўнг бир муддат Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 83-мактабда дарс берди ва тез орада Жисмоний тарбия институтига таклиф қилинди. Кейинчалик Жисмоний тарбия ва спорт қўмитасининг ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи, футбол федерациясининг ҳакамлик-назорат қўмитаси бошлиғи, „Пахтакор“ жамоаси раҳбари, „Спорт“ газетасининг футбол бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган[7][8][9].
Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг спорт бўлими футбол таҳрирятида оддий шарҳловчиликдан бўлим бошлиғигача бўлган йўлни босиб ўтган[3][10][11].
Ҳакамлик фаолияти давомида Совет Иттифоқи фахрийлар жамоасининг Пахтакор жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини бошқарган. 40 дақиқадан сўнг ўйин дуранг билан якунланган — 1:1. 1956-йилда Роман Турпишчев билан биргаликда футбол шарҳловчиси сифатида иш бошлади[12].
Унинг илк шарҳи шу йил, „Пахтакор“нинг Спартак Ереван клубига қарши ўйинида бўлди. Икки шарҳловчи радиода рус ва ўзбек тилларида 15 дақиқадан шарҳлашди[13]. Биринчи телевизион шарҳи 1960-йилда бўлган. Улар Роман Турпишчев билан биргаликда Москва, Санкт-Петербург, Минск, Киев, Боку, Тбилиси, Ереван ва Олмаота шаҳарларига сафар қилишди ва „Пахтакор“ иштирокидаги ўйинларни шарҳлашди. Ахбор Имомхўжаев Ўзбекистондан хорижга чиққан биринчи ўзбек спорт журналисти бўлди[14][15].
Кейинги фаолияти

1980-йилда Маҳмуд Абдураимов, Тўлқин Қозоқбоев, Шавкат Тўлаганов, Баҳодир Иброҳимов, Станислав Стадник ва Биродар Абдураимовлар билан биргаликда „Тонг“ номли футбол фахрийлари жамоасини тузди. Кейинчалик уларга бошқа вилоятлар вакиллари ҳам қўшилди ва жамоа икки гуруҳга бўлинди. Жамоа таркибида турли соҳа вакиллари бор. Унинг ўзи бу жамоа сардори эди[16].
2000-йиллар бошида Ўзбекистон футбол федерациясининг ҳакамлар қўмитаси раҳбари бўлган[15].
Вафоти
Ахбор Имомхўжаев 2022-йил 30-май куни 86 ёшида вафот этган. Минор қабристонига дафн этилган[17][18][19][20][21].
Китоблари
Ахбор Имомхўжаев „Футбол — қувончим, дардим, фахрим!“, „Мафтунингман футбол“, „Ўзбегимнинг Миржалоли“ каби китобларнинг муаллифи[22][23][24][25]. Китобларида ўзбек футболига оид кўплаб тарихий материаллар, хотиралар ва қизиқарли фактлар, шунингдек, мураббий, футболчи, эксперт, спорт журналисти бўлиб ишлаган машҳур инсонлар ҳақида кўплаб маълумотларни ёзган[26].
Менинг энг катта дардим — „Пахтакор-79“нинг авиаҳалокати. Чунки ўша „Пахтакор“нинг ҳар бир аъзоси мен учун дўст, ака-ука, қадрдон бўлиб қолган эди. Ҳалокатга қанча йиллар ўтди, уларнинг ҳалок бўлганига ҳамон ишонгим келмайди. Ҳаёт — оқар дарё. Вақт даволайди дейдилар. Аммо баъзи дардларни ҳатто ўтиб кетган йиллар ҳам бутлай олмайди. Бундай дард эскирмайди. Хотиралар ҳар гал бу дардни янгилайверади. Шунинг учун ҳам ўзим битган ҳар бир китобида китобхонлар эътиборини „Пахтакор-79“га қаратавераман. Шу кунгача ушалмай келинаётган битта орзум бор. У ҳам бўлса „Пахтакор“ ва „Манчестер Юнайтед“ жамоалари ўртасида ўртоқлик хотира учрашувини ўтказиш
— [27]
Оиласи
Уч қиз ва икки ўғли бор[28].
Ўғли — Аброр Ахборович Имомхўжаев, бир қанча ўзбек спорт интернет нашрлари журналисти[29]. Узоқ йиллар газета ва телевидениеда ишлаган. Ўзбекистондаги футбол янгиликларини таҳлил қилишга бағишланган кўплаб теледастурлар муаллифи[30].
Ўғли — Зафар Ахборович Имомхўжаев, спорт журналисти. Ҳозир Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президентининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси, ОАВ ва жамоатчилик билан алоқалар департаменти директори[31][32][33][34][35][36].
Невараси — Диёр Аброрович Имомхўжаев, спорт журналисти. Ҳозир Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори[37].
Мукофотлари
„Халқ таълими аълочиси“ ва „Халқ таълими фидойиси“ кўкрак нишонлари билан тақдирланган[38].
„Спорт“ ва „Ўзбекистон футболи“ газеталаридаги журналистик фаолияти учун „Олтин қалам“ миллий мукофоти билан тақдирланган[39].
1996-йилда „Шуҳрат“ медали билан тақдирланган[40].
1996-йилда Ўзбекистон Республикаси фахрий ёрлиғи билан тақдирланган[41].
2006-йил 22-февралда таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан, Ўзбекистон Президенти фармонига мувофиқ оммавий спортни, хусусан, футболни кенг тарғиб қилиш, ёш авлодни миллий ва умумбашарий қадриятлар, Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, уларни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб вояга етказиш йўлида жонкуярлик кўрсатгани ва кўп йиллик самарали меҳнат фаолияти учун „Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси“ фахрий унвони берилди[42].
2021-йилда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Кенгаши қарори билан ушбу университетнинг фахрий профессори унвони берилган[39]. Шу йил 25-декабр куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан „Ўзбек футболи нуронийси“ соврини билан тақдирланди[43].
Ўрта Осиё халқлари тарихи институти „Турон“ Фанлар академияси Президиуми қарори билан, академиянинг ҳақиқий аъзолигига қабул қилинган ва журналистга „академик“ илмий унвони берилган[39][44][44].
Хотира турнири
2023-йил

2023-йилнинг 30-май куни, вафотининг бир йиллигида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ахбор Имомхўжаев хотира турнирини ўтказиш ҳақида қарор чиқарди[45]. Турнирнинг очилиш куни 2-июл – Жаҳон спорт журналистикаси кунига белгиланди. Ўйинлар 3—6-июл кунлари Бунёдкор стадионида бўлиб ўтди. Турнирда 4 нафар фахрий ва 4 нафар журналист футбол жамоалари ўзаро беллашдилар: „Пахтакор“, „Тонг“, „ЎФА“, „Журналист“ фахрийлар жамоалари ҳамда „Чампионат.асиа“, „Спорц.уз“, „Шарҳловчи“, „Сулола“ спорт журналистлари жамоалари[46]. Турнир якунида ғолиблик Ўзбекистон футбол ассоциациясининг фахрийлар жамоасига насиб этди[47]. 2-ўринни Ахбор Имомхўжаевнинг фарзандлари ҳамда набираларидан ташкил топган „Сулола“ жамоаси қўлга киритди. „Пахтакор“ фахрийлари 3-ўринни эгаллади[48]. Турнирнинг якуний жадвали қуйидагича[49]:
| Ўрин | Жамоа | Ўйинлар | Тўплар нисбати | Очко |
|---|---|---|---|---|
| 1 | ЎФА | 3 | 18-3 | 9 |
| 2 | „Пахтакор“ фахрийлари | 3 | 20-9 | 6 |
| 3 | Тонг-2 | 3 | 13-14 | 3 |
| 4 | Журналист | 3 | 3-28 | 0 |
| 5 | Сулола | 3 | 11-1 | 9 |
| 6 | Шарҳловчи | 3 | 2-7 | 1 |
| 7 | Чампионат.асиа | 3 | 6-3 | 6 |
| 8 | Спорц.уз | 3 | 2-7 | 1 |
2024-йил

2024-йилнинг 28-май куни Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ахбор Имомхўжаев хотира турнирини ўтказишга келишиб олди[50][51]. Иккинчи бор ташкил этилган хотира турнирида 10 та жамоа иштирок этди[52]. 5-июл куни қур’а ташланди. 6-июл куни Ўзбекистондаги барча клублар танаффусга чиқди ҳамда 7-июл санасидан турнир старт олди[53]. Мусобақанинг 1-кунида Равшан Эрматов бошчилигидаги футбол ассоциацияси жамоаси ҳакамлардан ташкил топган Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази жамоаси устидан 7:0 ҳисобида ғалаба қозонди[54][55]. Финалда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва „Сулола“ жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Учрашув ЎФА жамоасининг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди[56][57]. Турнирнинг якуний жадвали қуйидагича[49]:
| Ўрин | Жамоа | Ўйинлар | Тўплар нисбати | Очко |
|---|---|---|---|---|
| 1 | ЎФА | 3 | 26-5 | 9 |
| 2 | Кун.уз | 3 | 16-4 | 9 |
| 3 | „Пахтакор“ фахрийлари | 3 | 16-5 | 8 |
| 4 | Чампионат.асиа | 3 | 8-4 | 7 |
| 5 | Сулола | 3 | 19-11 | 6 |
| 6 | ЎзФҲМ | 3 | 8-10 | 3 |
| 7 | ЎзПФЛ | 3 | 5-13 | 3 |
| 8 | Тонг-2 | 3 | 2-11 | 0 |
| 9 | Шарҳловчи | 3 | 3-13 | 0 |
| 10 | Журналист | 3 | 2-29 | 0 |
2025-йил
2025-йил 3-сентябр куни Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ахбор Имомхўжаев хотира турнири ўтказилиши ҳақида қарор чиқарди ва турнир учун ўз таркибини эълон қилди[58]. 12 футбол жамоаси бу йилги турнирда иштирок этди. 9-сентябрда турнир ўтказилиши бошланган[59][60]. 2-октябр куни еттинчи, бешинчи, учинчи ўринлар учун ўйинлар ва финал ўйини бўлиб ўтди[61]. Финалда Ўзбекистон футзал федерацияси жамоаси ғолиб бўлди. 2025-йилги хотира турнирининг якуний жадвали қуйидагича[62]:
| Ўрин | Жамоа | Ўйинлар | Тўплар нисбати | Очко |
|---|---|---|---|---|
| 1 | ЎФФ | 4 | 25-3 | 11 |
| 2 | „Бунёдкор“ фахрийлари | 4 | 15-3 | 10 |
| 3 | „Пахтакор“ фахрийлари | 4 | 14-5 | 11 |
| 4 | МОҚ | 4 | 15-6 | 8 |
| 5 | Сулола | 4 | 13-6 | 9 |
| 6 | Спорц.уз | 4 | 13-13 | 6 |
| 7 | ЎзПФЛ | 4 | 8-8 | 6 |
| 8 | Спорт ТВ | 4 | 9-13 | 4 |
| 9 | Марказий сектор | 3 | 5-23 | 1 |
| 10 | ЎФА | 3 | 5-14 | 0 |
| 11 | Чампионат.асиа | 3 | 0-11 | 0 |
| 12 | Тонг | 3 | 6-23 | 0 |
Манбалар
- ↑
“Ўшал дамлар” — Ахбор Имомхўжаевни хотирлаб ЁуТубеда
- ↑
ИЛДИЗ КО’РСАТУВИ 3-СОНИ Меҳмон - Ахбор Имомхо’жаев (МУАЛЛИФ - ХАЙРУЛЛА ҲАМИДОВ) ЁуТубеда
- ↑ 3,0 3,1
Эслаб 19-сон Ахбор Имомхо'жаев ЁуТубеда
- ↑
Эслаб - ФАХРИЙ ФУТБОЛ ЙУЛДУЗЛАРИ БИЛАН БИРГА-БИРГА ЭСЛАСҲАМИЗ ЁуТубеда
- ↑ „Ахбору Имамходжаеву 86 лет“ (ру).
- ↑ „Умер известный узбекский спортивный журналист Ахбор Имамходжаев“ (ру).
- ↑ култура.уз. „Позади более полувека работы на радио и телевидении“ (уз).
- ↑ „Скончался Ахбор Имомходжаев“ (ру). кун.уз.
- ↑ „Михаил Ан“ (ру). мйташкент.уз.
- ↑ „Гордость узбекского футбола Ахбор Имамходжаев отмечает своё 86 летие!“ (ру). Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси.
- ↑ „Чтобы писать о спорте, диплом иметь не обязательно“ (ру). кзгазета.ру. 2023-йил 27-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-июл.
- ↑ „Имамходжаев Ахбор Рустамович“ (ру). фоотбаллфаcц.ру.
- ↑ „О некоторых спортивных журналистах советского Ташкента“ (ру).
- ↑ „Умер известный спортивный журналист Ахбор Имамходжаев“ (ру). газета.уз.
- ↑ 15,0 15,1 „«Пахтакор» поздравляет Ахбора Имомходжаева с 82-летием“ (ру).
- ↑ „Ахбор Имомхўжаев вафот этди“ (ру). кун.уз.
- ↑ „Скончался спортивный журналист Ахбор Имомхужаев“ (ру). УзДаилй.
- ↑ „Умер известный спортивный журналист Ахбор Имамходжаев“ (ру). Спорт Киргизии.
- ↑ „Скончался ветеран узбекской футбольной журналистики Ахбор Имамходжаев“ (ру).
- ↑ „Скончался Ахбор Имомходжаев“ (ру). кун.уз.
- ↑ „Имамходжаев, Ахбор Рустамович“ (ру). спорт-страна.ру.
- ↑ „Путешествие в историю футбола с новой книгой Ахбора Имамходжаева“ (ру). Народное слово. 2023-йил 27-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-июл.
- ↑ „Путешествие в историю футбола: Вышла в свет новая книга Ахбора Имамходжаева“ (ру).
- ↑ „ИМАМХОДЖАЕВ Ахбор Рустамович“ (ру). cентрасиа.ру.
- ↑ „ВЫШЛА В СВЕТ ЭНЦИКЛОПЕДИЯ УЗБЕКСКОГО ФУТБОЛА“ (ру). 2023-йил 2-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-июл.
- ↑ „Почётному футбольному журналисту Ахбору Имамходжаеву сегодня исполнилось 83 года!“ (ру).
- ↑ „Ахбор Имомхўжаев вафот этди“. кун.уз.
- ↑ „Ахбор Имомхўжаев хотира турнири“ (уз).
- ↑ „Спортивный журналист Аброр Имамходжаев назвал виновного в проигрыше сборной Узбекистана“ (ру). Репост.уз.
- ↑ „"Журналист минбари". Аброр Имомхўжаев билан ЖОНЛИ ЭФИРДАГИ суҳбат“ (ру).
- ↑ „Директора департаментов // НОК Узбекистана“ (уз).
- ↑ „Поздравляем Зафара Имомхужаева!“ (ру).
- ↑ „7 ЙИЛЛИК ИЗТИРОБ. СПОРТДАН ҲАЙДАЛГАН ЗАФАР ИМОМХО'ЖАЕВ“ (уз).
- ↑ „Манба: “Соккер клуб” кўрсатуви туфайли Имомхўжаевлар “Спорт” каналидан четлаштирилган“ (уз). кун.уз.
- ↑ „Зафар Имомхо'жаэвни табриклаймиз!“ (уз). чампионат.асиа.
- ↑ „Зафар Имомхўжаев – «Энг фаол спорт тарғиботчиси»!“ (уз). стадион.уз.
- ↑ „Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ижроия қўмитаси“ (уз). 2023-йил 15-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 7-июл.
- ↑ „Мозийга қайтиб... Отам ҳақида“ (уз).
- ↑ 39,0 39,1 39,2 „Ахбор Имомхо'жаевга Академик илмий унвони топширилди“ (уз).
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг беш йиллиги муносабати билан фан, соғлиқни сақлаш, маданият, маърифат, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“ (уз). Газета «Народное слово» (1996-йил 27-август). 2023-йил 27-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-июл.
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг етти йиллиги муносабати билан фан, соғлиқни сақлаш, маданият, маърифат, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“ (уз). Лех.уз (1998-йил 27-август).
- ↑ „О присвоении Имамходжаеву А.Р. почетного звания «Заслуженный наставник молодежи Республики Узбекистан»“ (ру). лех.уз.
- ↑ „Ўзбек футболи нуронийси“
- ↑ 44,0 44,1 „Шарҳловчиликдан академикликкача. Ахбор дода Имомхо'жаэвни табриклаймиз!“ (уз).
- ↑ „Тошкентда Ахбор Имомхўжаев хотира турнири ўтказилади“ (уз).
- ↑ „Ахбор Имомхўжаев хотира турнири. Жамоалар таркиби эълон қилинди“ (уз).
- ↑ „ЎФА жамоаси Ахбор Имомхо'жаев хотира турнирининг г'олиби бо'лди“. 2023-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 8-июл.
- ↑ „Ахбор Имомхўжаев хотира турнири ўз ғолибларини аниқлади“.
- ↑ 49,0 49,1 📋 Ахбор Имомхо’жаев хотира турнири. Учинчи кунги баҳслар бо'либ о'тди.
- ↑ „Июл ойида Ахбор Имомхо'жаэв хотира турнири бо'либ о'тади“. чампионат.асиа.
- ↑ „Июл ойида Ахбор Имомхўжаев хотира турнири бўлиб ўтади“. кун.уз.
- ↑ „Ахбор Имомхо'жаэв хотира турнирида 10 та жамоа иштирок этади“.
- ↑ „Ахбор Имомхо'жаэв хотира турнирига 5 июл куни қура ташланади“.
- ↑ „Ахбор Имомхо'жаэв хотира турнири. О'ФА ҳакамларни маг'луб этди, Пахтакор фахрийлари со'нгги сонияда "Чампионат.асиа" билан дуранг о'йнади“.
- ↑ „Ахбор Имомхо'жаэв хотира турнири. Чампионат.асиа, УзФҲМ, Пахтакор, Кун.уз ва О'ФАда йирик г'алабалар“.
- ↑ „Ахбор Имомхўжаев хотира турнири ўз ғолибларини аниқлади“. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси.
- ↑ „Кун.уз жамоаси Ахбор Имомхўжаев хотира турнирида кумуш медални қўлга киритди“.
- ↑ ЎзПФЛ жамоаси таркиби
- ↑ Жамоалар таркиби
- ↑ Бугун ЎФФ жамоаси хотира турниридаги иштирокини бошлайди
- ↑ 📋 Ахбор Имомхўжаев хотира турнири. Плей-офф
- ↑ 📋 Ахбор Имомхо'жаев хотирасига баг'ишланган турнир якунланди
- 19-fevralda tugʻilganlar
- 1936-yilda tugʻilganlar
- Toshkentda tugʻilganlar
- 2022-yilda vafot etganlar
- 30-mayda vafot etganlar
- Toshkentda vafot etganlar
- Oʻzbekistonda xizmat koʻrsatgan yoshlar murabbiylari
- Shuhrat medali sohiblari
- Oʻzbekiston maqtov yorligʻi sohiblari
- Oʻzbekistonlik futbol hakamlari
- Oʻzbekistonlik futbol sharhlovchilar
- Oʻzbekistonlik sport jurnalistlar
- Minor qabristoniga dafn etilganlar
- Oltin qalam milliy mukofoti sohiblari