Axborot erkinligi
Ахборот эркинлиги — Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33-моддасига мувофиқ, ҳар ким ўзиистаган ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга.
„Ахборот эркинлиги принсиплари ва кафолатлари тўғрисида“ги ЎзР Қонунининг 4-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ ҳар ким ахборотни монелексиз излаш, олиш, текшириш, тарқатиш, ундан фойдаланиш ва ундан фойдаланиш ва уни сақлаш ҳуқуқига эга.
Ахборот олиш фақат қонунга мувофиқ ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, конституциявий тузум асослари, жамиятнинг ахлоқий қадриятлари, мамлакатнинг маънавий, маданий ва илмий салоҳиятини муҳофаза қилиш, хавфсизлигини таъминлаш мақсадида чекланиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ ҳар ким ахборотни монеликсиз излаш, олиш, текшириш, тарқатиш, ундан фойдаланиш ва уни сақлаш ҳуқуқига эга.
Ахборот олиш фақат қонунга мувофиқ ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, конституциявий тузум асослари, жамиятнинг ахлоқий қадриятлари, мамлакатнинг ма’навий, маданий ва илмий салоҳиятини муҳофаза қилиш, хавфсизлигини та’минлаш мақсадида чекланиши мумкин.
Ахборот эркинлигининг асосий принсиплари
Очиқлик ва ошкоралик, ҳамма эркин фойдаланиши мумкинлиги ва ҳаққонийлик ахборот эркинлигининг асосий принсипларидир.
Давлат ҳар кимнинг ахборотни излаш, олиш, текшириш, тарқатиш, ундан фойдаланиш ва уни сақлаш ҳуқуқини ҳимоя қилади. Жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, э’тиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқейига қараб ахборот олиш ҳуқуқи чекланишига йўл қўйилмайди.
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда мансабдор шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳар кимга ўзининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган ахборот билан танишиб чиқиш имкониятини та’минлаб беришга, мақбул ахборот ресурслари яратишга, фойдаланувчиларни фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятларига, уларнинг хавфсизлигига доир ҳамда жамият манфаатларига тааллуқли бошқа масалалар юзасидан ахборот билан оммавий тарзда та’минлашга мажбурдирлар.