Axborot jamiyati
„Ахборот жамияти“ — бу замонавий халқлар жамиятларида, айниқса Иккинчи жаҳон урушидан кейин ахборот-коммуникация технологияларининг жадал ривожланиши ва кенг қўлланиши билан боғлиқ ижтимоий, иқтисодий, технологик ва маданий ўзгаришларни тавсифлаш учун ишлатиладиган кенг атама[1]. Ахборот жамияти — бу ахборотни яратиш, тарқатиш ва манипуляция қилиш энг муҳим иқтисодий ва маданий фаолиятга айланган жамият. Ахборотлашган жамият- жамиятнинг кўпчилик а'золари ахборот,айниқса,унинв олий шакли бўлмиш билимларни ишла чиқариш,сақлаш,қайта ишлаш ва амалга ошириш билан банд бöлган намиятдир.Ахборот жамиятининг дастгоҳлари станоклар ёки пуллуклар эмас, балки компютерлар ва телекоммуникациялардир[2]. Ахборот технологиялари ва коммуникация соҳасидаги тараққиёт барчанинг ҳаёт тарзини ўзгартирмоқда: қандай ишлаш ва бизнес қилиш, фарзандларга қандай таълим бериш, ўқиб-ўрганиш ва тадқиқот қилиш, қандай завқ олиш — буларнинг барчаси замонавий ахборот технологиялари таъсирида ўзгармоқда. Ахборот жамияти нафақат одамларнинг ўзаро муносабатларига таъсир қилмоқда, балки анъанавий ташкилий тузилмаларни янада мослашувчан ва марказлаштирилмаган бўлишини талаб қилмоқда[3].
Тавсифи
Ахборот жамияти тушунчаси асримизнинг энг долзарб феноменларидан бири бўлиб, кўплаб мутахассислар ўз ишларида шу тушунчага ўз тавсифларини беришган. Қуйида шулардан энг оммабопларини кўриб чиқамиз:
- Ахборот жамияти тушунчаси — ахборот-коммуникация технологиялари тўлиқ қўлланган ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг омили сифатида кундалик ҳаётнинг бир қисми бўлган мамлакат ёки минтақани назарда тутади[4].
- Ахборот жамияти — бу ахборотни яратиш, тарқатиш, фойдаланиш, бирлаштириш ва манипуляция қилиш муҳим иқтисодий, сиёсий ва маданий фаолият бўлган жамият[5].
- Ахборот жамияти шундай жамиятки, унда асосий маҳсулот ёки бошқа маҳсулотлар учун зарурий шарт ахборот бўлади. Аслида, ахборот жамиятида ишчиларнинг натижалари ва ташкилотларнинг муваффақияти уларнинг ахборотдан фойдаланиш қобилиятига боғлиқ[6].
- Ахборот жамияти — бу ахборот коммуникация технологияларига асосланган ижтимоий муносабатлар йиғиндисидир. Ушбу жамиятнинг диққат марказида ахборот билимга таъсир қилувчи элемент сифатида кўрилади[7].
- Ахборот жамияти — бу асосий драйверлари рақамли ахборот-коммуникация технологиялари бўлган постиндустриал жамият[8]
- Ахборот жамияти — аксарият фуқароларнинг кундалик ҳаётида ва иш жойларида юқори даражадаги ахборот интенсивлиги билан ажралиб турадиган жамият; бу жамиятда шахсий, ижтимоий, таълим ва бизнес фаолиятининг кенг доираси учун умумий ёки мос келувчи технологиялардан фойдаланиш ҳамда масофадан қатъий назар жойлар ўртасида рақамли маълумотларни тезлик билан узатиш, қабул қилиш ва алмашиш имконияти мавжуд бўлади[9].
Ахборот жамиятлари саноат жамиятларидан фарқ қилади. Бунга бир қанча сабаблар келтирсак бўлади. Масалан:
- улар ахборотга, айниқса, илмий-техникавий ахборотга товар сифатида қарайдилар;
- улар ўз иқтисодларида кўп сонли „ахборот ходимлари“ни иш билан таъминлайдилар;
- ахборот-коммуникация технологиялари ва каналлари сермаҳсул ва кенг қўлланади;
- технологиялар ва каналлардан фойдаланиш одамларга „ўзаро боғлиқлик“ туйғусини беради[10].
Тарихи
„Ахборот жамияти“ атамаси гарчи компютерлаштириш кенг тарқалиб, ахборот ва рақамли технологиялар фаол ривожлана бошлаган пайтда қўлланила бошланган бўлсада, 1940-йилларда кибернетиканинг пайдо бўлиши билан „ахборот жамияти“ тушунчаси пайдо бўлган эди. Бу тушунча америкалик олимлар К. Шеннон, Н. Wиэнер, Д. фон Неуманн, инглиз мутафаккири ва криптографи А. Тюринг, рус математики А. Н. Колмогоров каби олимларнинг номлари билан боғлиқ. „Ахборот жамияти“ атамасининг японча версияси 1961-йилда Кишо Курокава ва Тадао Умесао ўртасидаги суҳбатда пайдо бўлган[11]. Кейинчалик бу атама Т.Умесао ва Ф.Мачлуп асарларида қўлланган бўлиб, улар деярли бир вақтда — Япония ва АҚШда пайдо бўлган.
1992-йилдан бошлаб бу атама Ғарб давлатлари томонидан қўлланила бошланди, масалан, АҚШда „Миллий глобал ахборот инфратузилмаси“ тушунчаси Миллий фан фондининг машҳур конференсияси ва ундаги Билл Клинтон ва Алберт Горнинг машҳур маърузаларидан сўнг киритилди. Ахборот жамияти концепцияси Европада ахборот жамияти бўйича энг обрўли экспертлардан бири Мартин Бангеманн бошчилигидаги Европа Комиссиясининг ахборот жамияти дастурлари бўйича эксперт гуруҳи фаолиятидан келиб чиқди[12].
Инсониятнинг „ахборот жамияти“гача босиб ўтган йўли
Ахборот ҳамиша жамият ҳаётида ҳам, алоҳида шахс ҳаётида ҳам муҳим ўрин эгаллаган. Инсоният тарихида ахборотларни йиғиш, сақлаш ва узатиш воситаларининг ривожланиш жараёни бир текис кечмаган ва бир неча бор ахборот соҳасида „Информацион инқилоб“ деб аталувчи глобал аҳамият касб этувчи ҳодисалар юз берган.
Биринчи информацион инқилоб
Биринчи информацион инқилоб ёзувнинг кашф этилиши билан боғлиқ. Ёзув инсониятга билимларни тўплаш ва уни авлодларга узатиш имконини берди.Ўз ёзувига эга бўлган сивилизациялар бошқаларига нисбатан юқори иқтисодиқ ва маданий даражага эришганлиги маълум. Бунга мисол қилиб, Қадимги Миср, Месопатамия, Хитой кабиларни келтириш мумкин.Бу борада пиктографик ва иэроглифик ёзувдан алифболи ёзувга ўтиш алоҳида аҳамиятга эга бўлди.
Иккинчи информацион инқилоб
Иккинчи информацион инқилоб ХВИ аср ўрталарида китоб босишнинг ихтиро қилиниши билан боғлиқ. Бу ҳодиса ахборотларни сақлабгина қолмай, уларни оммага ёйиш имкониятини яратди. Саводхонлик алоҳида табақалар доирасидан чиқиб, оммавий тусга кирди. Булар илмий техника ривожланиш жараёнини тезлаштирди. Китоблар билимларнинг алоҳида мамлакат чегарасидан чиқиб, умуминсоний сивилизация яратилиш жараёнига туртки бўлди.
Учинчи информацион инқилоб
Учинчи информацион иқилоб ХИХ аср охирида бўлган алоқа воситаларининг тараққиёти билан боғлиқ. Телеграф, телефон ва радио маълумотларни турли масофаларга оператив узатиш ва қабул қилиш имконини берди. Инсоният тараққиётининг айнан шу босқичи „глобаллашув“ жараёнининг дебочаси бўлиб қолди. Ахборот узатиш воситаларининг тараққиёти тезкор ва ишончли алоқа воситаларига мухтож бўлган фан ва техниканинг гуркираб ривожланишига олиб келди.
Тўртинчи информацион инқилоб
Тўртинчи информацион инқилоб ХХ асрнинг 70-йилларида микропроцессорли техника ва хусусан, шахсий компютерларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, ахборот революциясига ХХ аср ўрталарида компютерларнинг пайдо бўлиши эмас, микропроцессорли тизимларнинг кенг тарқалиши сабаб бўлди. Ушбу жараён ахборотларни сақлаш ва излаш тизимларини радикал ўзгартириб, компютерли телекоммунукацияларнинг пайдо бўлиши ва ривожланишига олиб келди. Айнан тўртинчи информатион инқилоб „Ахборот жамияти“ ривогига асос бўлди. Бунинг натижасида ахборотнинг катта оқимлари вужудка келди. ХХ аср ўрталарида ушбу ҳолатни „Информацион портлаш“ деб ҳам аташди. Мутахассислар фикрига кўра, 1900-йилгача билимларнинг тўпланиши ва ривожланиши жуда секинлик билан борган бўлса, 1900-йилдан кейин ҳар 50 йилда 2 бараварга, 1950-йилдан кейин ҳар 10 йилда 2 бараварга, 1970-йилдан бошлаб, ҳар 5 йилда , ХХ аср охиридан бошлаб ҳар йили 2 бараварга ортиб бормоқда[13].
Асосий мазмуни
Бир қатор сиёсацҳунослар ва сиёсий иқтисодчилар ахборот жамияти концепциясини постиндустриализмдан ажратиб турувчи жиҳатлари мавжудлигини таъкидлайди. Бироқ, ахборот жамияти концепцияси постиндустриал жамият назариясини алмаштиришга қаратилган бўлса-да, унинг тарафдорлари технократия ва анъанавий футурологиянинг бир қатор энг муҳим қоидаларини такрорлайди ва янада ривожлантиради. Постиндустриал жамият назариясини шакллантирган Д.Белл ҳозир ахборот жамияти концепцияси тарафдорлари сифатида ҳаракат қилмоқда. Беллнинг ўзи учун ахборот жамияти концепцияси постиндустриал жамият назарияси ривожланишининг ўзига хос янги босқичига айланди. Белл таъкидлаганидек, „компютер марказий рол ўйнайдиган ахборот ва билимларни ташкил этиш ва қайта ишлаш соҳасидаги инқилоб мен постиндустриал жамият деб атаган контекстда ривожланмоқда“[14].
Жеймс Мартиннинг фикрича эса, ахборот жамияти деганда биринчи навбатда Ғарбда вужудга келган „ривожланган постиндустриал жамият“ тушунилади. Унинг фикрича, ахборот жамияти биринчи навбатда 1960-1970-йилларда постиндустриал жамият шаклланган мамлакатларда — Япония, АҚСҲ ва Ғарбий Европада ташкил этилгани бежиз эмас.Жеймс Мартин қуйидаги мезонлар бўйича ахборот жамиятининг асосий хусусиятларини аниқлаш ва шакллантиришга ҳаракат қилди:
- Технологик мезон: ишлаб чиқаришда, муассасаларда, таълим тизимида ва кундалик ҳаётда кенг қўлланадиган ахборот технологиялари асосий омил ҳисобланади.
- Ижтимоий мезон: ахборот ҳаёт сифатини ўзгартириш учун муҳим стимулятор вазифасини бажаради, ахборотдан кенг фойдаланиш имконияти билан "ахборот онгини" шакллантиради ва тасдиқлайди.
- Иқтисодий мезон: ахборот ресурс, хизмат, маҳсулот, қўшилган қиймат манбаи ва бандлик сифатида иқтисодиётнинг асосий омили ҳисобланади.
- Сиёсий мезон: аҳолининг турли табақалари ва ижтимоий қатламлари ўртасида ўсиб бораётган иштирок ва консенсус билан тавсифланган сиёсий жараёнга олиб келадиган ахборот эркинлиги.
- Маданий мезон: шахс ва умуман жамият тараққиёти манфаатлари йўлида ахборот қадриятларини ўрнатишга кўмаклашиш орқали ахборотнинг маданий қийматини тан олиш.[15]
Шу билан бирга, Мартин мулоқот „ахборот жамиятининг асосий элементи“ деган ғояни таъкидлайди.
Яна бир британиялик социолог Френк Вебстер ҳам ахборот жамиятини аниқлаш учун фойдаланиш мумкин бўлган бешта асосий маълумот турини қайд этади: технологик, иқтисодий, касбий, фазовий ва маданий. Вебстернинг сўзларига кўра, маълумотларнинг характери бизнинг бугунги ҳаёт тарзимизни ўзгартирди. Биз ўзимизни қандай тутишимиз назарий билим ва маълумотларга асосланади[16].
Манбалар
- ↑ „Десcриптион Оф Информатион Соcиэтй,“.
- ↑ „ҳттпс://www.течтаргет.cом/wҳатис/дефинитион/Информатион-Соcиэтй“.
- ↑ Чаир'с cонcлусионс фром тҳе Г-7 Министериал Cонференcе он тҳе Информатион Соcиэтй, Фебруарй 1995..
- ↑ Интегратион оф Полиcиэс анд Регулаторй Фрамеwоркс фор тҳе Cонвергент ИCТ Индустрй ин Нигериа, Wоле Мичаэл Олатокун (Университй оф Ибадан, Нигериа).
- ↑ Тҳе Имплементатион оф Модерн Информатион Течнологиэс ин Эдуcатионал Фиэлдс, Анатолй А. Александров (Бауман Мосcоw Стате Течниcал Университй, Руссиа), Андрей В. Пролетарскй (Бауман Мосcоw Стате Течниcал Университй, Руссиа), Константин А. Неусйпин (Бауман Мосcоw Стате Течниcал Университй, Руссиа) анд Каи Шен (Беижинг Институте оф Течнологй, Чина).
- ↑ Апплиcатион оф Wирелесс Дата Гридс фор Ҳеалтҳ Информатиcс, Омер Маҳмоод (Чарлес Дарwин Университй, Аустралиа).
- ↑ Беҳинд тҳе Пост-Трутҳ Wорлд: А Пҳилосопҳиcал Перспеcтиве он Информатион анд Медиа Литераcй. Даниэл Мартíнез-Áвила (Универсидад Cарлос ИИИ де Мадрид, Спаин), Мариана Родригуэс Гомес де Мелло (Сао Пауло Стате Университй, Бразил), Эллен Валотта Элиас Боргес (Сао Пауло Стате Университй, Бразил) анд Селма Летиcиа Cапинзаики Оттониcар (Сао Пауло Стате Университй, Бразил).
- ↑ Инсигҳц Инто Университй-Бусинесс Cооператион ин тҳе Информатион Соcиэтй: А Романиан Прожеcт фор Ҳигҳер Эдуcатион. Лорена Cлара Миҳăэş (Университй оф Бучарест, Романиа) анд Мануэла Эпуре (Спиру Ҳарет Университй, Романиа).
- ↑ "Тҳе Нет Ресулт - Репорт оф тҳе Натионал Wоркинг Партй фор Соcиал Инcлусион." тҳе ИБМ Cоммунитй Девелопмент Фоундатион репорт, 1997.
- ↑ „ТечТаргет Cонтрибутор Информатион Соcиэтй.ДЕФИНИТИОН“.
- ↑ Информатион Соcиэтй – wҳат ис ит эхаcтлй? (Тҳе меанинг, ҳисторй анд cонcептуал фрамеwорк оф ан эхпрессион). Лáсзлó З. Карвалиcс. Будапест, Марч-Май 2007. паге 5..
- ↑ „Что такое информационное общество? Информационное общество и государство“.[сайт ишламайди]
- ↑ „Бобоҳо`жаева Н. Ахборотлашган жамият тушунчаси“.
- ↑ „Даниэл Белл - Тҳе Информатион Аге - 1973“.
- ↑ Wиллиам Ж. Мартин, Тҳе Глобал Информатион Соcиэтй.
- ↑ Тҳеориэс оф тҳе Информатион Соcиэтй Тҳирд эдитион. Франк Wебстер.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |