Ахборот машинаси – катта ҳажмли ахборотлардаги ма’лумотларни сақлаш, уларга ишлов бериш, уларни из-лаш жараёнларини механизациялаш ва автоматлаштириш учун мўлжалланган рақамли ҳисоблаш машинаси. Ахборот машинаси ах-боротни автоматик тарзда таснифлайди ва уни ма’лум хотира қурилмасига ки-ритади ёки ахборотни излаш жара-ёнини тезлаштириш учун белгилар билан та’минлайди. Ахборот машинаси катта ҳажмдаги хотира курилмаси борлиги билан; ма’лумотларни киритиш ва чиқариш учун мўлжалланган қурилмалар тўплами мавжудлиги билан; ахборотлар манбаи ва исте’молчиларга масофадан туриб автоматик боғланиш мумкинлиги билан; ахборотларни саралаш ва уларга ишлов бериш курилмаси ва бошқа борлиги билан фарқданади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил