Ахилия (юн. а – инкор қушимчаси ва чйлос – шира) – овқат ҳазм қилиш суюқликлари бўлмаслиги ме’да А.си– ме’да ширасининг йўқ бўлиши, ме’дада хлорид кислота ва ферментлар ишлаб чикарилмаслиги; панкреатик А. – ме’да ости бези ташқи секресиясининг ҳосил бўлмаслиги. А. ме’да ва бошқа а’золарнинг касалликлари натижасида, мас, ме’да безлари атрофияси (органик А.) ёки оғир руҳий кечинмалар, ме’да безлари не-рвига зарарли моддалар та’сир қилиши оқибатида ме’да ҳазм фаолиятининг за-ифлашиши сабабли (функсионал А.) руй беради. А. зўрайганда овқат ҳазм бўлиши қийинлашади, хусусан гўшт ва оқсилли овқатлар ейилганда ме’дада ҳазм бўлмай, ичакка ўтади, натижада ичакка зўр келиб, унинг иши ўзгаради (ич дам бўлиб, оғриб туради, ич суради ва ҳоказо). А.да беморларга ме’да шираси, хлорид кислота, пепсин, витамин С (мева ва саб-завот шарбати, на’матак, қора смородина дамламаси), витамин В,, В2 (нухат, жигар препаратлари – экстракт, камполон) бе-рилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил