Ахилл пайи (Ахилл товони) — Болдирнинг уч бошли мускулли пайи ҳисобланади. У йўғон бўлиб, товон суягига ёпишиб туради. Болдирни букишга, гавдани тик тутишга ёрдам беради. Пай товондаги энг нозик ва заиф жой бўлгани учун унга урилганда одам тик тура олмай қолади. Шу сабабли номи „Ахиллес товони“ ибораси билан боғлиқ бўлиши мумкин[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент 2000-йил