Axim Karimov
Каримов Ахим Каримович (татарча: Кәримов Әхим Кәрим улы; 1917-йил 5-декабр Уфа вилояти-2015-йил 28-август) — геокимёгар, геология-минералогия фанлари доктори, профессор, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси.
| Каримов Ахим Каримович | |
|---|---|
| Таваллуди |
5-декабр, 1917-йил Уфа вилояти |
| Вафоти |
28-август 2015-йил (98 ёш) |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими | Самарқанд давлат университети |
| Мукофотлари |
|
Биографияси
Каримов Ахим Каримович 1917-йил 5-декабрда Уфа вилояти, Мензелинский тумани, Актаниш қишлоғида деҳқон оиласида туғилган. 30-йилларда оиласи билан Самарқанд шаҳрига доимий яшаш учун кўчиб келишади. 1939-йилда Самарқанд давлат университетининг кимё факултетини муваффақиятли тамомлаган[1]. Шу йили Каримов Ахим Ишчи-деҳқонлар Қизил Армияси сафига чақирилди. Уруш пайтида Сталинград фронтида танк бўлинмаларида жанг қилган. Ўша пайтда у катта лейтенант унвонини олди. Ахим Каримов 1947-йили демобилизация қилинган[2].
У меҳнат фаолиятини Уфа илмий тадқиқот институтида бошлаган. Ўша ерда 1947-йилда катта муҳандис, 1955-йилда катта илмий ходим лавозимларида ишлаган. 1951-1954-йилларда Ленинград бутуниттифоқ илмий тадқиқот геология-қидирув институтида илмий ишлар олиб борган.
1959-йили Нефт ва газ конларини геология ва ўзлаштириш институти Тошкент филиалида директор лавозимида ишлади. 1959-йилдан 1976-йилгача оиласи билан Тошкентда истиқомат қилди. Кейинчалик, 1976-йили оиласи билан биргаликда Уфа шарига қайтишди. 1976-йилдан Уфа давлат нефт институтида ўқитувчи, 1978-йилдан эса кимё кафедраси мудири бўлиб ишлаган.
1980-1988 йилларда Ақмулла номидаги Бошқирд давлат педагогика университетида ўқитувчи бўлиб ишлади.
Илмий фаолияти
Ахим Каримовнинг илмий фаолияти Волга-Урал минтақаси ҳамда Ўрта Осиёдаги нефт ва табиий газ геологияси билан боғлиқ. Шу ҳудудлар бўйича йиғилган маълумотлардан фойдаланиб ёзилган 100 га яқин илмий мақолалари чоп этилган.
Мукофотлари
- „Қизил юлдуз“ ордени
- „Қизил Байроқ“ ордени
- „Жасорат“ ордени
- „Германия устидан қозонилган ғалаба учун“ номли орден ва медаллари билан мукофотланган.
Манбалар
- ↑ „Библиотека БГПУ“. 2019-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 12-ноябр.
- ↑ „Новости Уфы“. 2019-йил 16-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 16-ноябр.