Ахий Али Деҳистоний – “Насо­йим ул-муҳаббат”да тилга олинган тасаввуф шайхи. Рукниддин Алоуддавла Симнонийнинг муриди. Аллоҳ таолонинг “ас-Самад” (барча нарсага ҳожациз) сифатининг тажаллийси туфайли (емоқ ва ичмоқдан ҳожациз бўладиган руҳий мақом) ўзида илоҳий қувват сезиб олти ой ҳеч нарса емаган. Пири тарбияси билан бу руҳий ҳолатдан ҳаж сафарида фориғ бўлган. Алишер Навоий “Насойим ул-муҳаб­бат”га “Нафаҳот ул-унс”дан ушбу шайх ҳақидаги бобни айнан киритган[1][2].

Манбалар

  1. ↑ “Насойим ул-муҳаббат”. 
  2. ↑ “Алишер Навоий: Қомусий луғат”.