Ахий Али Мисрий – “Насо­йим ул-муҳаббат”да тилга олинган тасаввуф шайхи. Ироқ ва Румда кўп муриди бўлган. Рукниддин Алоуддавла Симнонийнинг ҳузурига истеъдодли муридларининг бир гуруҳи билан келиб, шогирд тушган. Алишер Навоий “Насойим ул-муҳаббат”га “Нафаҳот ул-унс”­дан ушбу шайх ҳақидаги бобни айнан киритган[1][2].

Манбалар

  1. ↑ “Алишер Навоий: Қомусий луғат”. 
  2. ↑ “Насойим ул-муҳаббат”.