Ахсикент (шунингдек, Ахсикат; инглизча манбаларда Акҳсикатҳ) — Ўзбекистон Республикаси Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги Шаҳанд қишлоғи ҳудудида, Сирдарёнинг ўнг соҳилида жойлашган қадимий шаҳар харобаси. Милоддан аввалги ИИИ—ИИ асрларда вужудга келган, ИХ—Х асрларда Фарғона водийсининг пойтахти бўлган. Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг „Бобурнома“ асарида тасвирланган шаҳарлардан бири.

Ахсикент
шаҳар
Мамлакат Ўзбекистон
шаҳар Наманган вилояти
Асос солинган ИИИ аср
Расмий тил(лар)и ўзбек
Вақт минтақаси УТC+5

Тарихи

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг „Бобурнома“ асарида шаҳарга шундай таъриф берилади: „… Фарғонада Андижондин сўнгра мундин улуғроқ қасаба йўқтур… Умаршайх Мирзо муни пойтахт қилиб эди“[1].

Ахсикент милоддан аввалги ИИИ асрда ташкил этилган. Шаҳар Қашқардан ғарбий томонда Буюк Ипак йўли карвонлари тўхташ жойи бўлиб, нафақат, савдо маркази, балки ишлаб чиқариш маркази сифатида ҳам машҳур бўлган. Шаҳарда каолин билан қопланган эритиш печларида тайёрланадиган Дамашқ пўлати Дамашқ ва Бағдод шаҳарларида жуда машҳур бўлган[2]. Ахсикент бир неча бор аввал кушонлар, кейин эса туркий қабилалар томонидан босиб олинган. Шаҳарнинг энг қадимги тарихи ҳақидаги тушунчаларнинг аксарияти Хитой манбаларидан ва археологик қазишмалардан етиб келган[3].

Қал’а пахса ва хом ғиштдан қурилган мустаҳкам мудофаа деворига эга бўлган. Девор баландлиги 20 метрга яқин бўлиб, қалинлиги 10 метрга етган. 5 та дарвозаси бўлиб, дарвозалар атрофи чуқур хандақлар билан ўралган.

Милоднинг В-ВИИ асрларида шаҳарда аҳоли уйлари 5-6 хонали қилиб қурилган. Хона деворлари сувалган ва турли хил ранглар билан бўялган. Ҳар бир хонадонда алоҳида ётоқхона, омборхона, ошхона, тоза сув қудуғи бўлган. Ётоқхоналарда девор бўйлаб кенг супа, ерда эса сандалга ўхшаган иситиш ўчоғи бўлган.

ВИИ-ИХ асрнинг бошларидаги араб йилномаларида Ахсикент „Фраганик“ деб номланади. ИХ-Х асрлар шаҳарнинг энг ривожланган даври бўлган. Бу даврларда Ахсикентда зарб қилинган мис тангалар бутун Сомонийлар давлати ҳудудида тарқалган. ИХ аср ўрталаридан Ахсикент Шаҳристонининг деворлари мудофаа қобилиятини йўқота бошлайди, чунки марказлашган давлат шароитида деворга эҳтиёж бўлмаган.

Шаҳарга 14–15 км масофадан, яъни Косонсойдан сув келтирилган. Бош водопровод қолдиқлари 1960-йилларда топилган. Ички Шаҳристоннинг икки жойидан ер ости водопроводи очилган. Улар Х асрда бунёд этилган. Уни қуришда дастлаб қурувчилар ер усти туннели қазиган, кейин унинг ичида пишиқ ғиштдан ярим гумбазсимон иншоот қуриб, унинг тубига катта диаметрли сопол қувурлар ётқизганлар. Сопол қувур парчалари Шаҳристон ва работнинг ҳамма жойидан топилган. У аҳолига 200 йилдан зиёд хизмат қилган[4].

 Х асрда Ахсикент Фарғона водийсидаги энг йирик ва муҳим шаҳарлардан бири бўлган. Бу ерда камида иккита масжид, сарой, қамоқхона ва карвонсарой бўлиб, уларнинг барчаси мудофаа деворлари билан ўралган ва ўз сув таъминотига эга бўлган[5]. Қўрғонлари такомиллаштирилганига қарамай, душман ҳужумига бардош бериш учун ожизлик қилган. Шаҳар қорахитойлар томонидан, кейин эса 1219-йилда Чингизхон саркардаларидан бири Жебе Нўён томонидан талон-тарож қилинган[2].

ХВ асрда бўлажак мўғуллар императори Бобурнинг отаси Умар Шайх Мирзо ИИ Фарғона водийсида ҳукмронлик ўрнатади ва Ахсикентни ўзининг асосий қароргоҳи сифатида танлайди[5]. Унинг ўғли Бобур Самарқандни забт этиш чоғида, Ахсикент ва Самарқанд устидан назоратни йўқотади[6].

ХВИИ аср бошларида Ахсикент таназзулга юз тутади. 1621-йилги зилзила оқибатида харобага айланган[7], шаҳар аҳолиси эса Наманганга кўчирилади.

Археологик изланишлар

Ахсикент харобаларини археологик жиҳатдан ўрганиш ишлари ХИХ аср охирлари ХХ аср бошларидан бошланган. 1885-йил Николай Веселовский, 1914-йили И. А. Кастане шаҳарда археологик қазилма ва қидирув ишларини олиб боради. Шўролар даврида Михаил Массон (1939) ва А. Бернштамлар (1948) шаҳар устида текширув ишларини амалга оширишади. Археологик тадқиқотлар натижасида шаҳарнинг арк, Шаҳристон ва работдан иборат бўлгани, учала қисми ҳам алоҳида деворлар билан ўралганлиги, аркда ҳоким саройи, зиндон, шаҳристонда ички бозор, жоме масжиди, пишиқ ғиштдан ишланган ҳовуз ва ариқлар, работда ҳунармандлар маҳаллалари ва ташқи бозор мавжуд бўлгани аниқланган. Шунингдек, Ахсикент шаҳри Наманган ўлкашунослик музейи ходимлари томонидан ҳам ўрганилган (1957—1959)[8].

1960-йилда Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Тарих ва археология институти томонидан уюштирилган махсус экспедиция Ахсикент работидан ХИ аср га оид кўҳна ҳаммом ўрнини аниқлаган. Ҳаммомдан сопол идиш, қувур, чақа танга ва шиша буюмлар топилган. Бундан ташқари, харобаларнинг ғарбий қисмида ўрта асрларга оид яна бир шаҳар харобалари борлиги ҳам аниқланган. Академик Яҳё Ғуломов ва археолог И. Аҳроров мазкур тадқиқотлар асосида бу ерда турли даврларга оид икки шаҳар бўлганини, улардан бири қадимги Ахсикент ва иккинчиси Бобур туғилган Ахси шаҳри эканлигини биринчи бўлиб исботлашган. 1967-йил рассом И. Смирнов шаҳар харобаларидан йиғиб олинган сопол идиш, жез буюм ва зеб-зийнатлар мажмуасини Москвадаги Шарқ халқлари давлат музейига тақдим этган. Ахсикент ёдгорлиги ўзбек халқ маданияти тарихида муҳим ўрин тутганлиги учун 1950-йилдан давлат муҳофазасига олинган[8].

2002-йилда Лондон Университети коллежининг Археология институти профессори Тило Реҳрен Ахсикентда ўтказилган Британия-Ўзбекистон археологик экспедициясига раҳбарлик қилади. Олимлар бу ерда мустаҳкам, аммо букиладиган ва парчаланишга чидамли Дамашқ пўлати ишлаб чиқарилганига оид далилларни топадилар. Шунингдек, улар 1300 градусгача бўлган ҳароратга бардош берадиган каолиндан ясалган, ёнғинга чидамли тигелларни топадилар. Бундай юқори ҳарорат арча ёғочи ва Тян-Шан тоғлари яқинидаги карбонли темир рудасини эритиш йўли билан ҳосил қилинган[1].

Тузилиши

Работ

Шаҳар работи 350 га дан зиёд бўлган. Тадқиқотлар натижасида ҳудудда бойларнинг уйлари, боғлар, ҳунармандлар маҳалласи ва ҳаммом топилган.

Шаҳристон

Шаҳристон 35 га майдонни эгаллаган. Ҳозир унинг 25 га ҳудуди сақланиб қолган. Шаҳристон икки қисм: ички қисм ва ташқи қисмдан иборат бўлган. Ички Шаҳристондан 2 та минора, ташқи шаҳристон деворидан 20 га яқин минора қолдиқлари топилган.

Шаҳристон Ўзбекистондаги ИИИ-ИВ асрларга оид маданий мерос обектларидан бири ҳисобланади. Наманган вилоятининг Тўрақўрғон тумани Гул қишлоғида жойлашган. Шаҳристон Наманган вилояти маданий мерос бошқармасининг оператив бошқарув ҳуқуқи асосида эгалик қилинадиган давлат мулки ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2019-йил 4-октябрда Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатига киритилган, давлат муҳофазасига олинган[9][10].

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Анcиэнт Сеттлемент оф Аксикент“. Марcо Поло Cентрал Асиа Травел (2022-йил 5-июл).
  2. ↑ 2,0 2,1 Иббоцон, Сопҳиэ. УЗбекистан, 3рд, Лондон: Брадт Травел Гуидес, 2020 — 137-бет. ИСБН 9781784771089. 
  3. ↑ Кадиралиэвич Козоков, Тоҳиржон (Марч 2020). „ПРОБЛЕМС ОФ СОУРCЕ АНД ҲИСТОРИОГРАПҲЙ ОФ ТҲЕ АКҲСИКЕНТ“ (ПДФ). Аcадемиcиа. 10-жилд, № 3. 29–33-бет.
  4. ↑ Н. Эгамбердиева. Археология. Тошкент „Фан ва технология“ 2011 — 104-105-бет. ИСБН 978-9943-10465-5. 
  5. ↑ 5,0 5,1 „Анcиэнт cитй оф Акҳсикент | Узбекистан Травел“ (эн). узбекистан.травел. Қаралди: 2022-йил 5-июл.
  6. ↑ Эралй, Абраҳам. Эмперорс Оф Тҳе Пеаcоcк Тҳроне. Пенгуин Боокс Лимитед, 2007. ИСБН 978-93-5118-093-7. 
  7. ↑ „Қадимий Ахсикент — ўзбек давлатчилиги тарихидан дарак“. дунё.инфо. 2023-йил 4-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-июн 2023-йил.
  8. ↑ 8,0 8,1 ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  9. ↑ „Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 4-октабрдаги 846-сонли қарори“. Лех.уз. Қаралди: 2022-йил 21-июл.
  10. ↑ „Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 4-октабрдаги 846-сонли қарори“. Баcкенд.маданиймерос.уз. 2023-йил 25-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-июн.

Ҳаволалар