Axsiy Poyanda Oxund
Ахсий Поянда Охунд - тасаввуф алломаси, шоир
Ҳаёти
Ахсий Ахсикатий деб зикр этилган шоир Ахсий ХВИ асрнинг биринчи чорагида Ахсикатда зиёли оиласида дунёга келди. Унинг истеъдоди ёшлигиданоқ намоён бўлди. У таҳсилини давом эттириш мақсадида Самарқандга йўл олди. Сўнгра Ахсий дарвеш ва сўфийлар мажлисларида бўлиш мақсадида балх шаҳрига боради. У ерда машҳур мутасаввуф олим Хирад Ахсикатийда таълим олади. Устози қўлидан хирка кийиб, иршод олгач, у Бухоро ҳудудига келиб халқни маърифатга ҳидоя қилади. Қисқа муддат ичида унинг атрофига кўплаб муридлар тўпланади. У нақшбандийлик тариқатининг фидоий тарғиботчиси, маърифатпарварлик фаолиятининг давомчиси бўлган. Ўша даврдаги Бухоро ҳукмдори Боқимуҳаммад Баҳодурхон шаҳар четидаги Али Сулаймон кўприги ёнида Мавлоно Ахсий учун махсус хонақоҳ қурдириб беради. Бу хонақоҳ қурилиши ва жиҳозлаш усули жиҳатидан ХВИ асрнинг энг гўзал обидаларидан бири ҳисобланган. ХВИ-ХВИИ аср вақф ҳужжатларига назар солинганда, Файзобод хонақоҳига бир неча минг таноб ер, ўнлаб дўконлар, тегирмон ва ҳаммом вақф қилинган.Бу ерлардан келадиган даромадларнинг катта қисми хонақоҳ аҳлига, мусофирларга, сўфийларга, камбағал-қашшоқ бечораларга, этим-эсирларга сарфланганАндоза:Ё'лдошев Н. "Бухоро авлиёларининг тарихи". Бухоро. 1997. 96-бет.. Файзобод мавзесида Поянда Муҳаммад Файзободий ташаббуси ва маблаги билан 1596-1597 йилларда Файзобод хонақоҳи, ҳужралар, гумбазли таҳоратхона ва ғуслхона қурдирилган. Мавлоно Ахсий вафотидан сўнг хонақоҳ ёнига дафн этилган== Манбалар == Андоза:Ҳомидий Х. "Тасаввуф алломалари".О'збекистон. Тошкент. 2016.375-376 бет.
Манбалар
1.Ё'лдошев Н. "Бухоро авлиёларининг тарихи". Бухоро. 1997. 96-бет. 2.Ҳомидий Х. "Тасаввуф алломалари".О'збекистон. Тошкент. 2016.375-376 бет.