Ахтам Ёқубов (Ахтам Ёқубов, 1976-йил, 2-декабр, Самарқанд), Ахтам Самаркандский номи билан танилган – Ўзбекистон жиноят оламининг нуфузли шахсларидан бири, қонундаги ўғри[1][2].

Ахтам Ёқубов
Таваллуди 1976-йил 2-декабр (1976-12-02) (49 ёш)

1998-йилда Бирлашган Араб Амирликларида ўзбек аёлларини фоҳишаликка мажбурлаган аёл ва унинг тансоқчисини ўлдирганликда айбдор деб топилиб, дастлаб бир умрга озодликдан маҳрум этилган, сўнгра мазкур жазо муддати 17 йилга ўзгартирилган. Дубайдаги қамоқхонада ўғриларнинг назоратчиси бўлгани ва „Равшан Золотой“ лақабли Равшан Муҳиддинов билан танишгани, унинг воситасида ўзбекистонлик йирик тадбиркор Ғофур Раҳимов билан алоқа ўрнатгани айтилади[3]. Жазо муддатининг учдан икки қисмини ўтаб, 2015-йилда озодликка чиққан ва Туркиянинг Истанбул шаҳрига келган.

2019-йилнинг 12-апрел куни гуржистонлик қонундаги ўғри Надир Салифов (лақаби „Лоту Гули“) ташаббуси билан йиғилиш („сходка“) ўтказилган, унга қонундаги ўғри Давид Чхиквишвили (лақаби „Дато Сургуцкий“) бошловчилик қилган. Унда Ахтам Ёқубовга ёшини ва 16 йил ўтириб чиққанини инобатга олиб, истисно тариқасида „қонундаги ўғри“ рутбаси берилган. Ўрта Осиёлик авторитетлар (жумладан Қамчи Кўлбоев, Бахтиёр Қудратиллаев) ҳам Ахтам Самаркандский номзодини видеоқўнғироқ орқали қўллаб фикр билдиришган[4].

Манбалар

Ҳаволалар