Ахтамқули — Ахтамқул Карим— 1964-йил 20-март куни Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани  Шотирўд қишлоғида туғилган. Ўзбекистон  Миллий университети қошидаги Олий Адабиёт курсида таҳсил олган[1]. Айни дамда "Тонг юлдузи" газетасининг  бўлим муҳаррири бўлиб ишлайди.

Асарлари

Унинг „Бодомгинам“ (2003), „Қорачиқда асраганимсан“ (2005), „Баҳоримдан кечиккан гул“ (2007), „Қирқ ғазал“ (2009), „Бошимда осмон айланар“ (2014), „Қароғимда гуллайди Ватан“ (2016), „Сўз чамани“ (2020) номли шеърий ҳамда „Ибратли ҳаёт“ (2005), „Бахт излаган Одам“ (2007), „Яккабоғда улғайган чинор“ (2013) номли биографик қисса ва „Тоғлар ҳам қарийди“ (2012), „Лолазорим Шотирўд“ (2020) номли ҳикоялар тўпламлари чоп этилган.

Манбалар