Axura Mazda

Ахура Мазда [1] (авесточа: 𐬨𐬀𐬰𐬛𐬁 𐬀𐬵𐬎𐬭𐬀, аҳура-маздā, грузинча: არმაზი, қадимги-форсча:аҳурамаздā, тожикча: Аҳура Маздо, арманча: Արամազդ, Арамазд, мўғулча: ᠬᠤᠷᠮᠤᠰᠲᠠ, Хурмаст), қадимги юнонча: Ὠρομάσδης – Ормазд, Ормузд, (пахлавийча: ʾwҳрмзд'), авесточа: (Ҳурмузд) – жуда қадим замонларда тасаввур этилган эзгулик худоси. Ахура Мазда ёруғлик, ободонлик, саломатлик, тинчлик, фаровонлик каби барча эзгуликларни яратувчи ва бошқарувчи, деб тушунилган. Унга қарши зулмат-қоронғулик, очлик, вабо, аёз, жанг, заҳарли жониворлар каби барча ёвузликларни яратувчи ва бошқарувчи Ан-храмайну (кейинчалик ўзгарган шакли Аҳриман) бўлиб, доимо Ахура Мазда билан курашади. Кураш Ахура Мазданинг ғалабаси билан тугайди. Бу дуалистик қараш зардуштийлик таълимотининг асоси Авесто учун замин бўлган. Унинг кейинги даврларда ёзилган саҳифаларида Ахура Мазда якка худо даражасига кўтарилиб, тавҳид таълимотининг асоси ни ташкил этган. Турон ва Эрон халқларининг қадимги эпик асарларида Ҳурмузд – эзгулик учун курашувчи, Аҳриман – ёвуз тимсол тарзида тасвирланади.
Зардуштнинг вафотидан сўнг бир неча асрлар ўтгач, барча диний маросимлар, мадҳиялар ва дуолар зардуштийлар учун муқаддас бўлган бу китобга жамланади. Бу китоб „Авесто“ бўлиб „қатъий белгиланган қонун қоидалар“ деган маънони англатади. Аҳурамазда зардуштиялрнинг улуғ ва донишманд олий худоси ҳисобланган[манба керак].
Манбалар
- ↑ Катта Россия Энсиклопедиаси. Ахурамазда — 581-бет. 1842807.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |