Ахвирпат – Суғдда В – ВИИИ-асрларда мавжуд бўлган ижтимоий атама. Ҳокимларнинг сайисхона (отхона)си нозирини англатган. Ма’лум вақтларда Ахвирпатлар сиёсий ҳаётда ҳам фаол иштирок этганлар. Мас, Сугднинг бир қисми – Қашқадарё воҳасида ВИИ-асрга оид "ахвирпат" сўзи ёзилган тангалар ҳам зарб қилинган. Ахвирпат атамаси ўрта асрлардаги мирохўр атамаси билан алмашган. Муғқал’а ҳужжатларида Ахвирпатга 50 драхма миқдорида маош белгиланганлиги қайд этилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил