Ayapbergen Musayev
Мусаев Аяпберген (1880-йил, Россия ҳукумати Саркўл овули (айни вақтда Ўзбекистон Республикаси таркибига кирган Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ тумани) — 1936-йил Мўйноқ тумани Калинин номли колхозда) — қорақалпоқ совет шоири. Қорақалпоғистон АССР Халқ шоири.
Қорақалпоқ совет адабиёти кашшофларидан бири саналади.
Таржимаи ҳол
Мусаев Аяпберген қишлоқ мадрасасида таҳсил олади, ўзи қунт билан адабиётга ҳавас қўяди. У Навоий, Маҳтумқули ше’риятига, “Ошиқ Ғариб”, «Юсуф ва Зулайҳо”, “Гўрўғли, “Шоҳнома” достонларини мукаммал ўрганган ва ўз замонасининг энг яхши китобхонларидан бири бўлган.
Ижодий фаолияти
У инқилобдан олдинги ше’рларида ижтимоий ноҳақсизликка қарши чиқди, жамият иллатларини устидан киноя билан кулади , ожиз аёлларни ҳимоясига олади. Одатда ше’рлари оғзаки ва қўлёзма шаклида тарқатилган. А.Мусаевниг ижод палласининг гуллаб-яшнаши Қорақалпоғистонда Совет ҳокимияти ўрнатилгандан кейин юз берди. 1930-йилдан қорақалпоқ совет ше’риятининг ташаббускори бўлади.
Аяпберген колхоз фаоли сифатида янги ҳаёт сари одимлади. У “Ленин” ше’рини (“Ҳақиқат” газетаси, 1932-йил)да нашр этиб, қорақалпоқ ше’риятида биринчи йўлбошчи тимсолини яратади.
Шоир Мусаевни тўлиқ тўпланган асарлари 1941-йил вафотидан кейин нашр этилади.
Унинг ше’риятида миллий маданият ва шарқона услуб ўзаро уйғунлашган. Импровизатор шоир сифатида у ше’рларини “Ғариб”, гоҳида “Мулла” тахаллуси билан заҳматкашларга тарқатилган. Шоирнинг бир қанча ше’рлари, шунингдек, хотирада ўчмас из қолдирган кўпгина халқ қўшиқлари 1930-йилларда шоирнинг халқ оғзаки ижодига мурожаат этиб ўзи томонидан ёзилган бу ше’рий қўшиқлар Мусаев яшаб, ижод қилиб умрининг сўнгги кунларида ёзиб олинган эди.
Халқ шоири Мусаевнинг бир қанча ше’рлари ўзбек ва рус тилларига таржима қилинган.
Танланган нашрлар
- Толық, жыйнақ, Торткул, 1941;
- Таңгламалы қосықлар, Нокис, 1956;
- Шғармалары, Нөкис, 1960.
Адабиётлар
- Буюк Совет Энциклопедияси. - М.: Совет Энциклопедияси. 1969-1978-йиллар.
- Катта энсиклопедик луғат. 2000.
- Энсиклопедик луғат. 2009-йил.