„Аярхаан“ (инглизча: Аяркҳаан; гуруҳнинг олдинги номлари „Килйисах“, „Телке“)[1] — Ёқутистоннинг рус мусиқий этно гуруҳи[2][3][4][5]. Гуруҳнинг таркиби Албина Дегтярева, Варвара Степанова, Алиса Саввинова, Нарияана Ренанто[2], Амгаян Нестеревадан иборат[6]. Гурурҳнинг ижоди анъанавий хомус (чангқўбиз) мусиқасига асосланади. „Аярхаан“ сўзи ижодкорлар қабиласи деб таржима қилинади[1].

Аярхаан

Албина Михайловна Дегтярева „Сибир олами“ фестивалида
Умумий маълумот
Келиб чиқиши Якуцк
Мамлакат Rossiya bayrogʻi Россия
Фаолият йиллари 2002-йилдан
Жанр этно мусиқа
Таркиб Албина Дегтярева, Варвара Степанова, Алиса Долгунова, Нарияана Ренанто, Амгаяна Нестерева

Мусиқаси

„Ёқут қизлари ўз овози ва хомусидан фойдаланиб, шамол товушлари, қушларнинг сайраши, отнинг овози, туёқларнинг тақирлаши ва табиатнинг бошқа товушларига тақлид қилиб, куйлшадии. Айрим композициялари худди электрон мусиқа студиясида яратилгандек янграйди[7]“. Тақлид тизими шомонлик маросимларига хосдир. Ёқут шомонлари ўз маросимларини отнинг кишнашига тақлид қилишдан бошлайдилар[8]. „Аярхаан“ қўшиқларида асосан дунёдаги уйғунлик ва гўзалликни яратган Тангрининг инояти ва донишмандлиги ҳақида куйланади[7] .

Дискографияси

Гуруҳ қуйидаги албомларни чиқарган[7][9]:

2005 — „Звуки древней земли Олонхо“;

2008 — „Эхо древностии“.

Тарихи

Гуруҳ 2002-йилда мусиқачи, композитор ва шоира Албина Дегтярева томонидан хомус, этник мусиқа ва ёқут халқ қўшиқчилигини оммалаштириш ва ривожлантириш мақсадида ташкил этилган[1]. Ўшандан бери „Аярхаан“ бутун дунё бўйлаб турли этно ва мусиқа фестиваллари ҳамда танловларининг доимий иштирокчиси ва кўплаб мукофотлар совриндори[1]. Жумаладан[2][10], 2003-йилда Сиктивкардаги Бутунроссия „Сияниэ Севераи“ фестивалининг гран-при ғолиби, 2004-йилда Якуцкдаги „Ил Хомус“ хомус мусиқаси халқаро фестивалининг 1-даражали лауреати, 2004-йилда Россиядаги — „Саянринг“ („Саян ҳалқаси“) ИИ Бутунжаҳон этник мусиқа фестивалининг гран-при совриндори, 2005-йилда Полшада жойлашган Броклавда бўлиб ўтган „Магиа глосу“ („Овоз сеҳри“) халқаро жонли мусиқа фестивали лауреати („Аярхаан“ этногуруҳининг солисти Юлиана Кривошапкина ушбу фестивалнинг юзига айланган), 2005-йилда Варшавада бўлган „Ниэчwйтнтго озиэозиcтwа културwего“ халқаро оғзаки халқ анъаналари фестивали лауреати, 2005-йилда Тивадаги Қизил шаҳрида болʻган „Хомус“ халқаро фестивалининг 1-даражали лауреати, 2006-йилда Тивадаги Чаданда бўлиб ўтган „Устуу хуреэ“ халқаро жонли мусиқа фестивалида „Энг яхши этник гуруҳ“ номинацияси ғолиби, 2006-йилда Норвегиядаги Минладенда бўлиб ўтган „Ридду-ридду“ халқаро жонли мусиқа фестивали ғолиби, 2006-йилда Мосвкадаги „Этноланд“ халқаро этник мусиқа фестивали ғолиби, 2006-йилда Амстердамдаги „Вижфде интернатионале мондҳарп фестивал“ хомус мусиқаси В халқаро конгрессининг „Энг яхши гуруҳи“, 2006-йилда Қизилўрда бўлиб ўтган „Қорқит ота ва Буюк дашт мусиқаси“ туркий халқлар мусиқаси халқаро фестивалининг ғолиби, 2007-йилда Москвадаги „Замонавий санъат ва таълим“ халқаро танлов-фестивалининг 1-даражали ғолиби, 2007-йилда Хакасиядаги Абакан шаҳарида бўлган „Полбек“ туркий тилли халқларнинг минтақалараро фолклор фестивали 1-даражали лауреати, 2007-йилда Красноярскдаги „Саянринг“ („Саян ҳалқаси“) халқаро этник мусиқа фестивалининг „Томошабинлар мукофоти“ номинациясида „Олтин Ирия“ мукофоти совриндори, 2007-йилда Кремс ан дер Донауда бўлиб ўтган „Глатт&веркеҳрт“ халқаро қўшиқлар фестивалининг ғолиби, 2011-йилда Малмесбурйдаги WОМАД иштирокчиси[11], 2011-йилда Португалиядаги Жаҳон мусиқа фестивали иштирокчиси, 2012-йилги Ёзги Олимпиада ўйинлари дастури қатнашчиси, 2013-йидал Россияги WОМАД иштирокчиси, 2018-йилда Россияда бўлиб ўтган Сибир дунёси қатнашчиси, 2019-йилда Самарқанд шаҳрида (25—30 август) бўлиб ўтган ЙУНЕСКО ҳомийлигидаги „Шарқ тароналари“ ХИИ халқаро мусиқа фестивалида „Аярхаан“ гуруҳи 77 давлатдан келган иштирокчилар орасида учинчи ўринни эгаллаган[6][3].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „Этно-группа «Айархаан»“ (ру). Ил Хомус (2009-йил 7-апрел). 2018-йил 18-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 3-феврал.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 „Аяркҳаан“ (эн). Фаcебоок. Қаралди: 2019-йил 3-феврал.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Аяркҳаан“. Шарқ-Тароналари. шарқ-тароналари.уз (2019). 2019-йил 31-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 31-октябр.
  4. ↑ „Аяркҳаан“. WОМЕХ. www.wомех.cом. 2019-йил 31-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 31-октябр.
  5. ↑ „Видеоархив“. Мир Сибири" - Международный фестиваль этнической музыки и ремёсел. www.фестмир.ру. 2019-йил 31-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 31-октябр.
  6. ↑ 6,0 6,1 „Этно-группа «Айархаан» завоевала «бронзу» на международном музыкальном фестивале“. Якутское-Саха Информационное Агентство (2019-йил 31-август). 2019-йил 1-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 27-октябр.
  7. ↑ 7,0 7,1 7,2 Нургуяна Дегтярева. „Аяркҳаан — Артисты“ (ру). WОМАД Руссиа (2013). 2019-йил 23-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 3-феврал.
  8. ↑ „Айархаан“ (ру). аяркҳаан_гроуп. ВК.cом. Қаралди: 2019-йил 3-феврал.
  9. ↑ „Аяркҳаан“ (эн). МусиcБраинз. МусиcБраинз.орг. Қаралди: 2019-йил 3-феврал.
  10. ↑ „Айархаан“ (ру). Сакҳа Диаспора. СакҳаОпенWорлд.орг (2007). 2018-йил 18-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 3-феврал.
  11. ↑ „ББC Радио 3 - WОМАД, Wомад 2011: Пиcтуре Галлерй - Wомад 2011: Аяркҳаан“ (эн). ББC (2011). 2019-йил 31-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 31-октябр.