Асли келиб чиқиши Шимолий Озарбайжондан бўлган Айдин Агдашли 1940-йил 30-октябрда Рашт шаҳрида туғилган. У эронлик рассом, санъацҳунос ва график дизайнердир.

Унинг отаси Маммед Ҳажиев ва онаси Наҳиде Қизил Армия мамлакатни босиб олгандан кейин Бокуни тарк этиб, Табризга кўчиб ўтади. Унгача Айдин Агдашлининг отаси 1919-1920 йилларда Озарбайжон Демократик Республикаси ички ишлар вазири бўлиб ишлаган. Ўша вақтлардаги вазият қалтислиги Айдин Агдашлии ҳаётида ҳам ўз аксини топади. У Эрондаги совет жосусларига эргашмаслик учун фамилиясини Хожиевдан Агдошлига ўзгартирди. Улар Рештга кўчиб ўтишди ва Айдин Агдашли шу ерда туғилган. Кейинчалик улар Айдин Агдоашли 5 ёшга тўлганда Теҳронга кўчиб ўтишди. У 14 ёшида чизган расмларини сотишни бошлаган. Орадан икки йил ўтиб, отаси буйрак касаллигига учрагани туфайли оламдан ўтти.

У зукколиги ва меҳнацеварлиги туфайли эронлик Шоҳбану Фараҳ Паҳлавий томонидан "Шоҳбану махсус бюросининг бадиий ишлар бўлими бошлиғи" этиб тайинланган. У асосан Теҳрон замонавий санъат музейи турли бадиий асарлар билан бойитиш мақсадида Энди Уорхол, Пабло Пикассо ва Клод Моне каби замонавий рассомларнинг расмларини сотиб олиш билан шуғулланарди. Фаолияти давомида 1977-йилда Теҳронда Ризо Аббосий музейини ташкил этишга ёрдам берган ва 1979-йилгача музей президенти лавозимида ишлаган[1]. Эрон инқилобидан кейин унинг расмий вазифалари олиб ташланди ва у Ҳумайний режими таҳдиди остида яшай бошлади. Унга 1989-йилгача хорижга чиқиш тақиқланган[2].

Манба

  1. ↑ „آغداشلو، عابری کنار دیوار“. жадидонлине.cом (30 оcак 2009). 23 аралıк 2014да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12 майıс 2012.
  2. ↑ „Ираниан арт офферс wиндоw то чангинг wорлд“. оcрегистер.cом (20 касıм 2009). 16 эким 2012да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12 майıс 2012.

Ҳаволалар

  • Расмий сайти
  • İcтимаи ТВ тарафıндан япıлан сöйлеşи 12 Şубат 2021 тариҳинде Wайбаcк Мачине ситесинде арşивленди.