Ае-ае, Мадагаскар қўлоёғи (Даубентониа мадагасcариэнсис) – қўлоёқлилар оиласининг ягона тури, лемурлар, я’ни чала маймунлар кенжа туркумига мансуб. Кўриниши маймунларга ўхшамайди, 1860-йилда лемурларга яқинлиги аниқланган. Танасининг уз. 40 сантиметр, бароқдуми 60 сантиметр. Жуни қаттиқ, қорамтир кулранг ёки қора. Боши ва қулоқлари катта, оёқлари бир хил узунликда. Бош бармоғи бошқа бармоқларига қарши қўйилмаган. Фақат кейинги оёқларидаги бош бармоқлар тирноғи ясси. Мадагаскарнинг шимоли-шарқидаги бамбук ўрмонлари чакалакзорларида якка ёки жуфт бўлиб яшайди. Ае-ае-аср – тунги ҳайвон, кундузи баланд дарахтларнинг учидаги шохлар орасида қуруқ новда ва барглардан ясаган уясида ухлайди. Ҳашаротлар, қушларнинг тухуми, бамбукнинг ёш новдалари, шакар қамиш ва манго меваси билан озиқланади. Табиий яшаш муҳити бузилиши туфайли Ае-ае — асрнинг йўқолиб кетиш хавфи туғилган. Ҳозир Ае-ае — аср учун Куси-Мангабе оролида қўриқхона ташкил этилган. Ае-ае — аср Табиатни муҳофаза қилиш халқаро ташкилотнинг Қизил китобига киритилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил