Ayesha Durrani
Аеша Дуррани (ХВИИИ аср) афғон шоири, Дурронийлар империясидаги Темур Шоҳ Дурронийнинг рафиқаларидан бири бўлган. Унинг бир қанча шеърлари 1882-йилда қўлёзма ҳолида жамланган ва Дуррани Афғонистонда биринчи қизлар мактабига асос солишга эришган.
| Аеша Дуррани | |
|---|---|
|
Аеша Дурранининг машҳур ше'рлари жамланган то'плам. | |
| Таваллуди |
ХВИИИ аср Афгҳанистан |
| Турмуш ўртоғи | Тимур Шаҳ Дуррани |
Ҳаёти ва фаолияти
Аеша Дуррани ХВИИИ аср охирида Афғонистонда Баракзаи оиласида туғилган[1]. Отаси Яʻқūб Али Кҳāн Баракзаи бўлиб, у ўз даврининг таниқли кишиларидан эди. Кейинчалик Аеша Дурронийлар империясининг иккинчи ҳукмдори Тимур Шоҳ Дурронийга турмушга чиққан[1]. Аеша ХВИИИ асрнинг охирги йилларида даврининг фаол шоирига айлангани ва ХИХ асрга қадар ижодда давом этгани тегишли манбаларда ёзилган. Ижодий меросини қасидалар, ғазаллар ташкил этади. Араб, форс адабиёти ва ислом ҳуқуқларини яхши билган ва бу ижодида яққол намоён бо'лади. Аеша Афғонистонда биринчи қизлар мактабини ташкил этгани ҳам бир қанча манбаларда қайд этилган[1][2].
Дурронийлар салтанати парчаланиб, ХИХ асрда Баракзаилар ҳукмронлигидаги Афғонистон амирлиги кучайгач, Аеша шеъриятига қизиқиш кучайган. Унинг кўпгина шеърлари 1882-йилда афғон котиби томонидан 336 бетлик қўлёзма ҳолига келтирилди[1]. Ушбу котиб исмини номаълум сабабларга кўра айтмаган.
Эътироф этилиши
1978-йилдаги Савр инқилобидан сўнг Афғонистон ҳукумати Аешанинг асарларини ўрганишга қаршилик билдирмади. Мамлакатда униг асарлари ёшлар томонидан қизиқиш билан мутолаа қилинди. Америка Қўшма Штатлари етакчилигида Афғонистонда Толибон ҳукумати ағдарилганидан сўнг (ҳукумат ўша даврда 8 ёшдан кейин аёлларга таълим олишини таъқиқлаб қўйган эди)[3], Германия ташқи ёрдам агентлиги Кобулда иккита қизлар мактабини қайта қуришга ёрдам кўрсатди ва бирига шоира хотирасини абадийлаштириш мақсадида Аиша-и-Дурани мактаби деб ном берилди[2].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „Cоллеcтед Поэмс оф Аиша Дуррани“ (эн) (1881). 2018-йил 12-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 12-август.
- ↑ 2,0 2,1 „Wитҳ тҳе Гирлс оф Афгҳанистан: "Тҳе Пен ис тҳе Сwорд"“ (эн). УНЕСCО. Қаралди: 2018-йил 12-август.
- ↑ Марсден, Петер. (1998). Тҳе Талибан: Wар, религион анд тҳе неw ордер ин Афгҳанистан. Лондон: Зед Боокс Лтд, ИСБН 1-85649-522-1 пп. 88-101.