Қўнғир айиқ (Урсус арcтос)

Айиқлар (Урсидаэ) — йиртқичлар туркумига мансуб сут эмизувчилар оиласи. Энг йирик йиртқичлар, боши катта, бўйни қисқа ва йўғон бо'лади. Панжалари кучли ривожланган, товонида юради. Думи калта, қалин жуни орасида деярли сезилмайди. Кўпчилик айиқлар ўсимликхўр ёки аралаш озиқланади. Айиқлар одамга тегмайди. Фақат озиқ танқис бўлганида, кекса ва ярадор айиқлар одам учун хавфли ҳисобланади. Оқ айиқ эса ҳақиқий йиртқич бўлиб, одам учун хавфли. Айиқларнинг 4 уруққа мансуб 7 тури мавжуд. Қўнғир айиқ (Урсус арcтос) Европа, Осиё, Шимолий Африка ва Американинг ўрмонли ўлкаларида тарқалган. Танасининг узинлиги 2,5 м, оғирлиги баъзан 750 кг га етади. Ўзбекистоннинг тоғ ўрмонларида оқтирноқли қўнғир айиқ учрайди. Қўнғир айиқ октябр ноябрдан март-апрелгача дарахтлар коваги, тошларнинг остидаги ковакларда, табиий чуқур жойлар ёки ўзи қазиган инига тушиб қишки уйқуга кетади. Урғочилари уяда 2-3 та, баъзан 1 ёки 4 та нимжон бола туғади. Қора ва Ҳимолай айиқларининг танаси бирмунча кичик ва хипчароқ, қулоқлари йирик, жуни қора, фақат кўкрагининг олдинги томонида тасмага ўхшаш оқ жуни бўлади. Шарқий ва Жануби-Шарқий Осиёнинг аралаш ва кенг баргли субтропик урмонларида яшайди. Қора айиқ ҳам қўнғир айиқ сингари мевалар, ўсимликларнинг барглари ва ёш новдалари, турли ҳашаротлар ва ҳайвонларнинг мурдалари билан озиқланади. Оқ айиқ (У. маритимус) Арктика музликларида яшайди, асосан тюленлар, ҳайвонларнинг мурдалари билан озиқланади. Қишда ухламайди. Танасининг узунлиги 3 м, оғирлиги 750 кг гача келади. Барибал (Эуарcтос америcанус) Шимолий Америкада тарқалган, жуни силлиқ, танасининг узунлиги 1,5-1,8 метр, оғирлиги 120–150 килограммга етади. Жанубий Осиёнинг тропик ва субтропик ўрмонларида Малайзия айиғи (Ҳеларcтос малаянос), Ҳиндистон ва Сейлонда лабдор айиқ (Мелурсус урсинус), Жанубий Америкада кўзойнакли айиқ (Тремаратус орнатус) учрайди. Кўпчилик айиклар мўйнаси ва ёғи учун овланади. Лекин барча турларининг сони кескин камайиб кетаётганлиги туфайли аксари мамлакатларда муҳофаза қилинади. Айиқларнинг 5 тури Халқаро Қизил китобга, қўнғир айиқ Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000.
  • Богданов О. П., Редкие живот-ниэ Ўзбекистана, Тошкент, 1991.
  • Наумов С. П., Умуртқали ҳайвонлар зоологияси, Тошкент, 1995.