Ayiqmurut
Айиқмурут, хирсмурут (Пйрус регелии) – ра’нодошлар оиласига мансуб паст бўйли дарахт. Ўрта Осиё (Фапбий Тяншан, Помир-Олой)да тарқалган. Тошкент, Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ўсади. Айиқмурут ноқулай, сувсиз, тошлоқ шароитда, қуруқ тоғ ён бағирларида ва ҳатто қояларнинг ёриқларида ҳам учрайди. Апрелда гуллаб, августнинг охири ва сентабр бошларида пишади. Меваси думалоқ, қаттиқ, диаметри 2–3 сантиметр. Айиқмурутнинг меваси узилиб, 10–12 кун ўтгач, юмшаб шира тортганидан сўнг исте’мол қилинади. Мевасининг қайнатмасидан томоқ оғриғини даволаш ва юқумли касалликларнинг олдини олишда фойдаланилади. Айиқмурутдан пайвандтаг сифатида, янги нок навлари етиштиришда, қуруқтупроқли жанубий тоғ ён бағирларини ўзлаштиришда ва манзарали ўсимлик сифатида фойдаланиш мумкин.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |