Р – Радиус, Д – Диаметр, О – Марказ, C – Айлана

Айлана – муайян нуқтадан тенг узоқликда ётган нуқталар тўплами. Айлананинг узунлиги қуйидаги формула орқали ҳисобланади: C = 2πР. Бу формулада π – ўзгармас сон (константа), Р эса айлана радиуси ҳисобланади.

Айлана текисликда ҳамма нуқталари белгиланган нуқтадан баробар узоқликда ётган ёпиқ эгри чизиқ ҳам ҳисобланади. Белгиланган нуқта айлана маркази, марказдан айлана нуқтасигача масофа айлана радиуси дейилади. Марказлари умумий, радиуслари ҳар хил Айланалар консентрик айланалар деб аталади. Айлана икки нуқтасини туташтирувчи кесма айлана ватари, марказдан ўтувчи ватар айлана диаметри деб аталади. Учи айлана марказида, томонлари радиусдан иборат бурчак марказиймарказий дейилади. Айлана бўлаклари айлана ёйи деб аталади. Айлана тушунчаси фақат текисликда эмас, ихтиёрий силлиқ сиртлар ўртасида ҳам қаралиши, бунда унинг шакли мураккаб бўлиши мумкин[1].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

ҳаммадан