Aylanma harakat
Айланма ҳаракат — бу ҳаракатда жисмнинг барча нуқталарининг ҳаракат траекториялари айланалардан иборат бўлиб, уларнинг маркази эса айланиш ўқи деб аталадиган тўгри чизиқда ётади. Жисмлар ҳаракатини текширишда, уларнинг вазиятини бошқа, шартли равишда қўзғалмас деб қабул қилинган жисмга нисбатан аниқлаш керак. Жисмларнинг фазодаги вазиятини аниқлашга имкон берадиган, қўзғалмас жисм билан боғланган координаталар тизимини фазовий саноқ тизими деб аталади. Танлаб олинган фазовий саноқ тизимидаги ҳар бир нуқтанинг ўрнини учта х, й, з координаталар орқали ифодалаш мумкин. Координата бошидан А нуқтагача йўналтирилган кесма радиус-вектор деб аталади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |