Айланма нақш — доира, ҳалқа, айланма шакллар асосида тузилган ўсимликсимон нақш; банд, барг, гулча ва бошқалардан ташкил топган, чирмашган гулчам-бар кўринишига эга. Амалий безак сан’атида, айниқса, Хивада айланма ислимий номи билан машҳур. Ёғоч, ганч, тош, мис ва бошқа буюмлар безагида кенг қўлланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил