Айланма воситалар (маблағлар) – корхона (хўжалик)нинг хўжалик фаолиятини молиялаш учун фойдаланадиган пул маблағлари; Айланма воситалар айланма ишлаб чиқариш фондлари ва муомала фондларидан ташкил топади. Айланма ишлаб чиқариш фондлари ишлаб чиқариш жараёнида бир марта иш-тирок этади, ҳар бир ишлаб чиқариш даврида бутун-лай исте’мол қилинади, ўз натурал ша-клини ўзгартиради, унинг қиймати етиш-тирилаётган маҳсулотга тўлиқ ўтади ва маҳсулот сотилиши билан пулга айланади (хом ашё, материаллар, келгуси давр ха-ражатлари, арзон баҳо анжомлар ва бошқалар).Муомала фондлари – маҳсулотнинг корхонадан чиқиб то сотилишига қадар муомала жараёнида банд бўлган во-ситалар (сотувга чиқариладиган тайёр маҳсулот қиймати, кассадаги нақд пул маблағлари ва банкдаги ҳисобварақса турган маблағлар). Айланма фондларнинг муомала фондлари билан би-рикиши иқтисодий жиҳатдан асосли бўлиб, маблағларнинг муомала ва ишлаб чиқариш соҳаларида тақсимланишини назорат этишга имкон беради.Айланма воситалар ҳосил бўлиш манбаларига кўра корхонанинг ўз Айланма воситалар га ва қарзга олинган (жалб қилинган) Айланма воситалар га бўлинади. Корхонанинг ўзА.в. йиллик молия ре-жасига мувофиқ ишлаб чиқариш захиралари, ту-галланмаган ишлаб чиқариш, тайёр маҳсулот захи-ралари барпо этиш учун зарур бўлган минимал эҳтиёжлар асосида белгила-нади. Корхона ўз Айланма воситалар ининг режасидаги суммаси норматив деб аталади. Кат-та даромад оладиган корхоналар катта миқдорда ўз Айланма воситалар фондини барпо этади. Қарзга олинган Айланма воситалар маблағларга бўлган вақтинчалик эҳтиёжларни қондиришга мўлжалланади. Банкдан кредит олиш ва пассивларнинг айрим турлари (креди-торлик қарздорлиги ва бошқалар) дан фойдала-ниш ҳисобига ҳосил қилинади. Айланма воситалар дан 239самарали фойдаланганликнинг муҳим кўрсаткичи – уларнинг айланувчанли-ги, я’ни Айланма воситалар нинг айланиш сони ва бир айланишнинг кун ҳисобидаги даври-дир. Айланиш сони маҳсулотни сотишдан олинган йиллик тушумни Айланма воситаларнинг ўртача йиллик қийматига бўлиш йўли билан топилади. Айланма воситалар нинг айланувчанлигини тезлаш-тириш халқ хўжалигида катта аҳамиятга эга. Чунки бу ҳолда Айланма воситалар га бўлган эҳтиёж камаяди, пул ва моддий ресурслардан са-ъмарали фойдаланилади.

Аҳмаджон Ўлмасов.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил