Aylanmoq
Айланмоқ (феъл) — Алишер Навоий „Муҳокамат ул-луғатайн“ асарида алоҳида таъкидлаган юзта феълнинг ўн саккизинчиси[1]. Бу феълнинг асли қадимги туркий тилда мавжуд бўлиб, доира шаклида ҳаракат қил маъносини англатган „ай-“ феълига эски ўзбек тилида такрор маъносини ифодаловчи „-ла“ ва ўзлик маъносини ифодаловчи „-н“ қўшимчалари қўшиб ҳосил қилинган. Айланмоқ феъли Навоий асарларида турли маъноларда қўлланган:
1) айланмоқ, буралмоқ; ён атрофида юрмоқ:
Икки парвонаки, бир шамъ устига айлансалар,
Гаҳ мувофиқ, гаҳ мухолиф, шак йўқ ўлмоқ муҳтариқ.
(„Фавойид ул-кибар“, 310-ғазал)[2]
2) кезмоқ; ҳозир бўлмоқ:
То бузуғ кўнглум аро зулфунг хаёли айланур,
Аждаҳоедурки, бир вайрона ичра тўлғонур.
(„Фавойид ул-кибар“, 139-ғазал)[2]
3) ўзгармоқ:
…бу адолат авжининг тўлун ойиға камлик юзланмасун ва бу салтанат буржининг хуршиди оламоройи камол даражасидин айланмасун. („Мажолис ун-нафойис“, 8-мажлис)[3]
4) қайтмоқ, юз ўгирмоқ:
…ўз ақидаларидин айланиб, фақирнинг ақидасиға келдилар. („Хамсат ул-мутаҳаййирин“, 1-мақолат)[4]
5) ўгирилмоқ, бурилмоқ:
Таважжуҳ ҳақ субҳонаҳу таолоға юзланмак ва ул ён айланмоқдур ва халқдин тааллуқ торини узуб, анга уланмоқдур. („Маҳбуб ул-қулуб“, 86-танбеҳ)[5][6]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |